ЯММТда ставкани ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишув қандай рўйхатдан ўтказилади

preview

Ягона миллий меҳнат тизимида ходимнинг ставкасини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш учун махсус шакл пайдо бўлди. Ушбу функционал қандай ишлайди, ундан фойдаланаётганда нималарни инобатга олиш лозим? Бу саволга «ЯММТ» ИДАК дирекцияси мутахассислари жавоб бердилар, buxgalter.uz эса тавсияларни амалиётда синаб кўрди.

– Ходим билан ставкани ўзгартириш тўғрисида қўшимча келишув тузилган бўлса, ушбу шакл қўлланилади. Уни очиш учун:

1) юридик шахснинг ЭРИ ёрдамида ЯММТга киринг;

2) у билан қўшимча келишув тузилган ходимнинг фамилияси устига босинг ёки унинг фамилияси қайд этилган сатрдаги «Кўриш» ҳаволаси орқали ўтинг. Шунда ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси очилади;

3) очилган саҳифадаги «Қўшимча келишувлар» тугмачасини босинг;

4) намоён бўлган «Қўшимча келишув турини танланг» дарчасида «Шартнома ставкасини ўзгартириш» позициясини танлаш лозим.

Ходимни бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш керак бўлганда ҳам ушбу алгоритмни қўлласа бўлади. Бу ҳолда «Шартнома ставкасини ўзгартириш» позицияси ўрнига «Бошқа лавозимга ўтказиш» позициясини танлаш лозим. 

Қуйидагиларни кўрсатиб, шаклни тўлдиринг:

  • меҳнат шартномасига қўшимча келишув рақами;
  • қўшимча келишув тузилган сана;
  • буйруқ рақами ва санаси;
  • ходим ўтказилаётган ставка.

Шундан сўнг «Сақлаш ва имзолаш» тугмачасини босинг.

Бу қандай ишлашини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз:

1-вазият

Ходим тўлиқ ставкада ишлаган, бироқ 0,5 ставкага ўтди. Бўшаган ярим ставкага ҳеч кимни олмасликка қарор қилдилар

ЯММТда ставкани ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказинг. Бунда ходимнинг иш ўрни автоматик равишда иккига бўлинади – ҳар бири 0,5 ставкадан. Ходим компанияда 0,5 ставкада ишлашни давом эттириши сабабли биттаси банд бўлади. Бошқа «ярми» бош саҳифада 0,5 ставкали янги бўш иш ўрни сифатида акс этади. Уни олиб ташлаш лозим.

2-вазият

Корхонада штатлар қисқартирилди. Тўлиқ ставкали иш ўрнини эгаллаган ходим энди ярим ставкада ишлайди

Бу ҳолда «Қўшимча келишувлар» – «Шартнома ставкасини ўзгартириш» шакли ишламайди. Мутахассислар қуйидаги хатти-ҳаракатлар алгоритмини таклиф этадилар:

1) 0,5 ставкали янги иш ўрнини яратинг ва қўшимча келишувни расмийлаштириб, ходимни унга ўтказинг. Йўриқномамизга амал қилишингиз мумкин, фақат «Шартнома ставкасини ўзгартириш» ўрнига «Бошқа лавозимга ўтказиш» позициясини танланг;

2) 1 ставкали бўшаган иш ўрнини олиб ташланг.

3-вазият

Ходим тўлиқ ставкада ишлаган. Раҳбарият бир ставкада икки киши – ҳар бири 0,5 ставкадан ишлайди, деган қарорга келди. Бунда бўшаган ярим ставкага ташкилотнинг бошқа ходими ўтказилади

1 ставкани 0,5 ставкага ўзгартириб, «Қўшимча келишувлар» – «Шартнома ставкасини ўзгартириш» шаклини тўлдиринг. Бош саҳифада 0,5 ставкали бўш иш ўрни пайдо бўлади. Бошқа ходимни ушбу иш ўрнига ўтказиш лозим. Бунинг учун йўриқномамизга амал қилинг, фақат «Шартнома ставкасини ўзгартириш» ўрнига «Бошқа лавозимга ўтказиш» позициясини танланг.

4-вазият

Ходим уни ярим ставкага ўтказишларини сўради, бунгача тўлиқ ставкада ишлаган. Раҳбар унинг илтимосини қаноатлантиришга қарор қилди, бироқ бу корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ярим ставкага яна бир кишини олиш керак

«Қўшимча келишувлар» – «Шартнома ставкасини ўзгартириш» ёрдамида 1 ставкани 0,5 ставкага ўзгартириш керак. Бош саҳифада 0,5 ставкали бўш иш ўрни пайдо бўлади. Унга янги ходимни расмийлаштиринг.

5-вазият

Штат жадвалига кўра корхонада 0,5 ставкали иш ўрни назарда тутилган, бўш иш ўринлари йўқ. Ишлар ҳажми ошгани сабабли ходимни 0,5 ставкадан 0,75 ставкага ўтказишга қарор қилинди

Ушбу вазиятда шартнома ставкасини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун функционал ёрдам бермайди. Мутахассислар қуйидагиларни тавсия этадилар:

1) 0,75 ставкали янги иш ўрнини яратиш;

2) илгари 0,5 ставкада ишлаган ходимни янги иш ўрнига ўтказиш;

3) 0,5 ставкали бўшаган иш ўрнини олиб ташлаш.

Манбага қаранг.

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /ru/publish/doc/text161762_yammtda_stavkani_uzgartirish_tugrisidagi_qushimcha_kelishuv_qanday_ruyhatdan_utkaziladi