Полезное для бухгалтера в ноябре:
Компания ходимларнинг меҳнатига қанча тўлай олади?
Оддий бухгалтер бу саволга жавоб бера олмайди. Бошқарув ҳисобини биладиган бухгалтер ёки бошқа мутахассис эса унга бемалол жавоб беради! Ҳозирча бошқарув ҳисоби дастакларидан фойдалана олмасангиз – ҳечқиси йўқ. «Norma» ПРМ сизни «Релевант харажатлар» очиқ машғулотига таклиф этади. Сизни 8 сентябрь куни соат 19.00 да кутамиз!
– Машғулот бепул вебинар шаклида ўтказилади. Уни ажойиб ўқитувчи – Ирина ЗАВАЛИШИНА, АССА DipIFR, CAP/CIPA, ХМҲС бўйича курслар, китоблар ва кўплаб мақолалар муаллифи ўтказади.
21 сентябрь куни CIMA сертификати «Бизнес самарадорлигини бошқариш» учун Р1 имтиҳонини топширишга тайёргарлик курси бошланади. Ушбу курс дастуридаги «Релевант харажатлар» – энг қизиқарли мавзулардан бири. Бошқарувга оид қарорларни қабул қилиш чоғида айнан релевант харажатларни ҳисобга олиш лозим:
- компания ходимларнинг меҳнатига қанча тўлай олади?
- ярим тайёр маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарган маъқулми ёки уни сотиб олиш фойдалироқми?
- зарар кўриб ишлаётган бўлинмани ёпиш керакми ёки йўқми?
- ускунани ижарага олиш керакми ёки сотиб олиш?
Шу ва шунга ўхшаш бошқа саволлар эҳтимолий вариантларнинг ҳар бири бўйича харажатлар ва даромадлар таққослана олишини (релевантлигини) баҳолаб, улардан бирини танлашни талаб этади.
Вебинар бошқарув ҳисоби ва ҳисобот соҳасидаги мутахассислар, молиявий менежерлар, бухгалтерлар, раҳбарлар ва бизнес эгалари учун фойдали бўлади.
Вебинар дастури:
- Турли мақсадлар учун харажатларни классификациялаш.
- Релевант харажатлар: таърифи ва хусусиятлари.
- Релевант харажатларнинг турли шакллари: бартараф этиладиган, инкремент, муқобил харажатлар.
- Релевант харажатларни аниқлашнинг алоҳида қоидалари (материаллар, меҳнат, капитал харажатлар).
- Релевант даромадлар.
- Релевант харажатлар ва даромадлар концепциясини қўллашга оид амалий мисоллар.
Вебинар давомида:
- CIMA Р1 дастуридаги энг қизиқарли ва мураккаб саволлардан бирига жавоб топиб, ўқитувчига саволлар бера оласиз;
- CIMA дастури бўйича реал машғулот муҳитига шўнғиб, мавзуни қанчалик яхши эгаллаганингизни баҳолайсиз;
- рус тилидаги CIMA квалификацияси мазмуни ҳақида тасаввурга эга бўласиз ва у сизга қанчалик тўғри келишини баҳолайсиз;
- келгусида CIMA дастури бўйича ўқиш истагини билдирсангиз, фақат ушбу вебинар иштирокчилари учун тақдим этилган алоҳида шарт-шароитлардан фойдаланиш имконини қўлга киритасиз.
CIMA курси «Бизнес самарадорлигини бошқариш» сертификацияси ва дастури ҳақида бу ерда батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Саволларингиз бўлса – қўнғироқ қилинг: (+998) 78 148-11-72.