Полезное для бухгалтера в ноябре:
Товарларнинг воситачилик шартномаси бўйича сотилиши қандай ҳисобга олинади
Корхоналар тайёр маҳсулот ёки товарларни реализация қилиш чоғида воситачилар билан воситачилик шартномасини тузиб, уларнинг хизматларидан фойдаланишлари мумкин. ҚҚС ва фойда солиғини тўловчиларда товарларнинг воситачилар орқали сотилиши қандай расмийлаштирилади ва ҳисобга олинади?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра бу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
– Воситачилик шартномаси бўйича комитент воситачига ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимларни ҳақ эвазига тузишни топширади . Масалан, воситачи комитентнинг товарларини учинчи шахсларга реализация қилиб, бунинг учун комитентдан ҳақ олади.
Қуйидаги вариантлардан бирини танлаб, комитент ва воситачи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш тартибини воситачилик шартномасида белгиланг:
- ҳисоб-китоб қилишда воситачининг иштирокисиз;
- ҳисоб-китоб қилишда воситачининг иштироки билан.
Товарларнинг воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.
Айтайлик, қуйидаги шартлар билан воситачилик шартномаси тузилган:
- комитент таннархи 70 000 минг сўм бўлган товарларни реализация қилиш учун воситачига топширади;
- товарларнинг минимал сотиш нархи 115 000 минг сўм (ҚҚС билан) миқдорида белгиланган;
- воситачининг воситачилик ҳақи ҚҚС билан сотилган товарлар минимал нархининг 10%ини ташкил этади. Товар минимал нархдан юқорироқ нархда реализация қилинган бўлса, воситачи ошган сумманинг 50%и миқдорида қўшимча ҳақ олади;
- воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этади. Харидорлардан пул маблағларини ўз ҳисоб-китоб рақамига тушириб, сўнг ўз ҳақини чегириб қолган ҳолда уларни комитентга ўтказади.
Комитент ҳам, воситачи ҳам ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.
I. Товарларни топшириш
Комитент реализация қилинадиган товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича воситачига топширади. Бунда товарлар ҳали сотилмагани сабабли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.
Комитентдан воситачига ўтган ашёлар комитентнинг мулки бўлади . Шу сабабли улар реализация қилинадиган пайтгача комитент балансидан ҳисобдан чиқарилмайди, балки воситачининг балансдан ташқари счётида ҳисобга олинади.
Комитентда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўмда |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Воситачилик шартномаси бўйича товарлар топширилди |
70 000 |
Воситачида бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўмда |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Воситачилик шартномаси бўйича товарлар қабул қилиб олинди |
115 000 |
004* |
|
*Комиссияга қабул қилинган товарлар 004-счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади .
II. Товарларни реализация қилиш
Ҳужжатлар билан расмийлаштириш
Воситачилик шартномаси бўйича товарларнинг реализация қилинишини ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бобида белгиланган.
1. Комитентнинг товарлари реализация қилинганда воситачи харидорга ўз номидан 2 нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» деб кўрсатилади.
2. Товарлар реализация қилинган ой тугаганидан сўнг 5 иш кунидан кечиктирмай воситачи комитентга ҳисобот тақдим этиши, унга қуйидаги маълумотларни киритиши керак:
- ҚҚС суммалари ажратиб кўрсатилган ҳолда реализация қилинган товарлар миқдори ва қиймати;
- воситачилик шартномасига мувофиқ воситачи амалга оширган ва комитент қоплайдиган харажатлар қиймати;
- воситачининг ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;
- комитентдан олинган аванслар суммаси;
- воситачилик шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига тўланиши лозим бўлган сумма;
- шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар.
Ҳисоботга қуйидагиларни илова қилиш лозим:
- шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва воситачи комитентнинг товарларини реализация қилганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари;
- харажатларни қоплаш бўйича бирламчи ҳужжатлар (шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, ҳақ тўлаш учун тўлов топшириқномалари ва ҳ.к. нусхалари).
3. Комитент ушбу ҳисобот асосида 5 иш куни ичида воситачи номига ҳисобварақ-фактура тақдим этади («қайта тақдим этади»), унда қуйидагиларни кўрсатади:
- реализация қилиш санаси;
- воситачи харидорга тақдим этган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичлари. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Комитент» деб кўрсатилади.
4. Воситачи ўз навбатида қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
- ҚҚСни ўз ичига олувчи ўз ҳақи суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактурани комитентга тақдим этади;
- хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома.
Ҳисобда акс эттириш
Айтайлик, воситачи комитентнинг барча товарларини 110 000 минг сўмлик қиймат (ҚҚСсиз) бўйича реализация қилди. ҚҚС 16 500 минг сўмни (110 000 х 15%) ташкил этади. Етказиб беришнинг умумий қиймати: 110 000 + 16 500 = 126 500 минг сўм.
Воситачилик ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил этади:
115 000 х 10% + (126 500 – 115 000) х 50% = 17 250 минг сўм.
Шу жумладан ҚҚС: 17 250 : 115 х 15 = 2 250 минг сўм.
ҚҚСсиз воситачилик ҳақи: 17 250 – 2 250 = 15 000 минг сўм.
Воситачи комитентга 109 250 минг сўмлик (126 500 – 17 250) суммани ўтказиши керак.
Комитентда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўмда |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Реализация қилишдан олинган даромад тан олинди (воситачи ҳисоботи олинганда) |
110 000 |
||
Реализация қилинган товарлар суммасига ҚҚС ҳисобланди |
16 500 |
||
Реализация қилинган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
70 000 |
||
Воситачига ҳақ ҳисобланди |
15 000 |
||
Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС акс эттирилди |
2 250 |
||
Воситачидан пул маблағлари келиб тушди |
109 250 |
||
Воситачига ҳақ суммаси ҳисобга олинди |
17 250 |
Воситачида бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўмда |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди |
115 000 |
|
|
Реализация қилинган товарлар учун харидорнинг қарзи ва воситачининг комитент олдидаги қарзи акс эттирилди |
126 500 |
4010 (харидор) |
6990 (комитент) |
Воситачилик ҳақи кўринишидаги даромад акс эттирилди |
15 000 |
4010 (комитент) |
|
Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди |
2 250 |
4010 (комитент) |
|
Харидордан пул маблағлари келиб тушди |
126 500 |
4010 (харидор) |
|
Воситачилик ҳақи ҳисобга олинди |
17 250 |
6990 (комитент) |
4010 (комитент) |
Комитентга қарз тўланди (воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда) |
109 250 |
6990 (комитент) |
III. Харажатларни қоплаш
Воситачилик шартномасида комитент воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни унга тўлаши назарда тутилиши мумкин . Масалан, учинчи шахсга тўланган юкларни ташиш харажатлари.
Комитент томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар:
- воситачи ҳисоботида ва унинг ҳақи суммасига воситачи ҳисобварақ-фактурасига илова қилинадиган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади;
- воситачи томонидан унинг ҳақи суммасига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилмайди.
Комитентда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Қопланадиган харажатлар суммалари акс эттирилди (воситачи ҳисоботи олинганда) |
||
Қопланадиган суммалар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||
Қопланадиган харажатлар суммалари ҳисобга олинди (воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этганда, харажатлар воситачи комитентга ўтказиши лозим бўлган суммадан ушлаб қолинса) |
||
Воситачига харажатлар тўланди (воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этмаса ёки харажатлар алоҳида қопланганда) |
Воситачида бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Комитент қоплайдиган харажатлар суммалари акс эттирилди |
4890 (комитент) |
6990 (учинчи шахс) |
Қопланадиган харажатлар суммалари ҳисобга олинди (воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этганда, харажатлар комитентга ўтказилиши лозим бўлган суммадан ушлаб қолинса) |
6990 (комитент) |
4890 (комитент) |
Харажатлар комитент томонидан қопланди (воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этмаса ёки харажатлар алоҳида қопланганда) |
4890 (комитент) |
|
Учинчи шахсга қарз тўланди |
6990 (учинчи шахс) |
IV. Солиқ оқибатлари
Комитент учун
Фойда солиғи
Комитентнинг товарларни реализация қилишдан олган даромади жами даромад таркибига киритилади . Даромад ҚҚС ва акциз солиғини (тўловчиларда) чегириб қолган ҳолда харидорга товарларни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Воситачилик ҳақи даромаддан чегириб қолинмайди.
Даромад комитент томонидан товар воситачига топширилган пайтда эмас, балки воситачи товарни учинчи томонга реализация қилган санада тан олинади.
Воситачилик ҳақи, шунингдек воситачига қопланадиган харажатлар комитентда реализация қилиш бўйича харажатлар деб тан олинади. Улар ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилганда солиқ базасини ҳисоб-китоб қилиш чоғида чегирилади .
ҚҚС
Товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказиш – ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма . Воситачи товарга бўлган мулк ҳуқуқини учинчи томонга товарни реализация қилиш пайтида ўтказади.
Солиқ базаси реализация қилинган товарлар қиймати миқдорида унга солиқни киритмасдан аниқланади .
Воситачилик ҳақи бўйича, шунингдек қопланадиган харажатлар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун барча шартларга мувофиқ келганда ҳисобга қабул қилиш мумкин .
Воситачи учун
Фойда солиғи
Воситачининг ҚҚС чегирилган ҳолдаги воситачилик ҳақи суммаси унинг хизматлар кўрсатишдан олган даромади ҳисобланади. Ушбу даромад жами даромад таркибига киритилади .
Қуйидагиларга воситачининг даромади сифатида қаралмайди:
- воситачилик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилиши муносабати билан воситачига келиб тушган мол-мулк (ҳақ бундан мустасно);
- комитент томонидан қопланадиган воситачилик топшириғини бажариш бўйича харажатлар суммаси. Бундай харажатлар воситачида чегирилмайди .
ҚҚС
Пуллик асосда хизматлар кўрсатиш – ҚҚС солинадиган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма . Солиқ базаси солиқни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида аниқланади . Комитент томонидан қопланадиган харажатлар бўйича ҚҚС суммалари ҳисобга қабул қилинмайди, сабаби ушбу харажатлар воситачининг харажатлари ҳисобланмайди.