Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатининг мавжуд эмаслиги учун жарима солишади
Buxgalter.uz Телеграм-каналида ўқувчилар орасида ўтказилган сўров натижаларига биноан фақатгина респондентларнинг 34%и солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини тасдиқлашган. Қолганлар эса буни амалга оширишлари лозим. Солиқ маслаҳатчилари ҳужжатни имкон қадар тезроқ тасдиқлашни тавсия қилишади, сабаби афтидан у дастлабки камерал текширувдаёқ катта эҳтимол билан талаб қилиб олинади. Унинг мавжуд эмаслиги, сабабига қарамай, жаримага сабаб бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
- Янги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан барча ташкилотларда солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари керак эди ва ташкилотларда бунинг учун етарлича вақт бор эди. Янги СК амал қилишининг дастлабки ойларида солиқчилар камдан-кам ҳолларда ушбу ҳужжатни тақдим этишни сўрашди, тадбиркорларга тушуниш билан муносабатда бўлишди. Бироқ бу ҳар доим ҳам шундай бўлишини англатмайди. Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси томонидан яқинда тарқатилган эслатмада ҳам шу ҳақда гапирилади.
Корхонада солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатинининг мавжуд эмаслигига “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг жиддий равишда бузилиши сифатида қаралади, бунинг учун мансабдор шахс МЖТКнинг 175-1-моддаси асосида БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортилиши мумкин, худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазодан кейин бир йил давомида такроран жавобгарликка тортилган тақдирда - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.
Эътибор қаратинг, СКнинг 116-моддасига асосан маъмурий жазонинг қўлланилиши солиқ тўловчини-юридик шахсни бухгалтерия ҳисобини тиклаш мажбуриятидан озод этмайди. Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатинининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши бўйича ишларни корхона раҳбари ташкил этиши керак.
Агар ССҲСни тузишга расмиятчилик сифатида муносабатда бўлинмаса, у, энг аввало, ташкилотнинг ўзи учун фойдалидир. ССҲС солиқлар ҳисоб-китоби ва уларни тўлашда тартибга, бирхилликка, хато қилиш эҳтимолини камайтиришга, ходимлар алмашганда изчилликка кўмаклашади, ва албатта, сизнинг ҳаракатларингизни солиқ органлари учун анча тушунарли қилади.
Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати – солиқ тўловчининг ички ҳужжати ҳисобланиб, унда солиқ ҳисобининг қабул қилинган тизими тасдиқланади. Унда қуйидагилар мажбурий тартибда акс эттирилган бўлиши керак:
1) солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган солиқ регистрларини тузиш шакллари ва тартиби, агар солиқ қонунчилигида бошқача назарда тутилмаган бўлса;
2) унга риоя қилиниши учун жавобгар мансабдор шахслар;
3) бундай ҳисоб юритиш бўйича мажбурият СКда назарда тутилган ҳолларда, солиқ солиш мақсадларида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби;
4) солиқ тўловчи томонидан танланган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ҚҚСни ҳисобга олиш мақсадларида чиқимларни харажатларга киритиш усуллари;
5) хеджирланадиган хатарларни, хеджирланадиган моддаларни ва уларга нисбатан фойдаланиладиган хеджирлаш дастаклари, бундай операцияларни амалга оширишда, шунингдек бошқа молиявий хатарларда хеджирлашнинг самарадорлиги даражасини баҳолаш услубиятини аниқлаш сиёсати;
6) активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари).
Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини ҳали тасдиқламаганларга буни имкон қадар тезроқ амалга оширишни ва ушбу масалани ҳал қилишга жиддий равишда – кейинчалик ишда ёрдам берадиган муҳим қадам сифатида ёндашишни тавсия қиламан”.
Таҳририятдан:
Агар сиз эндигина солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқадиган бўлсангиз, buxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг. Улардан бу ерда ва бу ерда фойдаланиш мумкин.
Олег Гаевой тайёрлади