Полезное для бухгалтера в ноябре:
Нима учун онлайн-НКМга ўтишда истиснолар мавжуд эмас
Онлайн-кассага ўтиш маррага етмоқда. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари қандай йўл тутишлари лозим (17.11.2011 йилдаги 306-ВМҚга 3-илова). Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир НОМОЗОВ шарҳлаб берди:
- Ушбу ҳуқуқдан фойдаланганлар онлайн-НКМ ва виртуал кассани қўллаган ҳолда ишлашни ўрганишлари зарур. Бу Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон фармонидан келиб чиқади: 2022 йил 1 январдан бошлаб нақд пул тушумига эга бўлган ҳамда товарлар ва хизматлар учун тўловни пластик карталар ёрдамида қабул қилувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтишлари керак. Айнан шунинг учун 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚда – назорат-касса техникасини қўллашни регламентловчи ҳужжатда онлайн-НКМ ёки виртуал кассасиз ишлашлари мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати мавжуд эмас.
Хўжалик юритувчи субъектлар назорат-касса техникасини сотиб олишлари ва 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон фармон билан тасдиқланган графикка риоя қилган ҳолда ўзларининг савдо шохобчаларида ўрнатишлари керак:
№ |
Тадбиркорлик субъектлари тоифаси |
Онлайн кассага ўтиш муддати |
1 |
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари |
2020 йил 1 январь |
2 |
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари |
2020 йил 1 август |
3 |
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 100 млн сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари |
2021 йил 1 январь |
4 |
Барча тадбиркорлик субъектлари |
2022 йил 1 январь |
Эслатиб ўтамиз, ПФ-5813-сон фармон онлайн-НКМга ўтувчилар учун имтиёзни назарда тутади. Жумладан, онлайн-НКМ ўрнатувчилар учун ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган суммада ЖШДСни онлайн-НКМнинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади - 2021 йил 1 январга қадар онлайн-НКМни рўйхатга қўйиш шарти билан. Виртуал кассани танлаганлар эса ДСҚ томонидан бепул бериладиган дастурий маҳсулотнинг асос қисмидан фойдаланишлари мумкин.
Онлайн-НКМнинг жорий этилишига бундай ёндашув ”Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нормаларига ва Чакана савдо қоидаларига тўғри келади: товарлар учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар касса техникасини қўллаган ва касса чекини берган ҳолда амалга оширилиши керак.
ПФ-5813-сон фармоннинг 5-бандида аниқлаштирилишича: тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
Онлайн-НКМ тизими тадбиркорлик субъектига қуйидаги ҳолларда доим чек бериш имконини беради:
- онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш жараёнида маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда (масалан, Интернет тармоғида узилишлар) харидорларга чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда ушбу чеклар бўйича маълумотларнинг операторга 24 соат мобайнида узатилиши таъминланиши шарт . Онлайн кассалар бундай имкониятни қўллаб-қувватлайди;
- онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақда ТХКМнинг (техник хизмат кўрсатиш маркази) сall-марказига хабар қилиши ёки бевосита ташриф буюриши ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилиши шарт ;
- онлайн-кассани таъмирлаш вақтида ТХКМ захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатади. Ва фақат бевосита назорат-касса машинасини алмаштириш пайтида тадбиркорлик субъекти харидорлар билан пуллик ҳисоб-китобларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган махсус квитанция дафтари асосида амалга ошириши мумкин .
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади