Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ходимга товарлар бепул берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҚҚС юзага келадими
Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
- Агар сиз жисмоний шахсларга, шу жумладан – ўз ходимларингизга бепул товарлар берсангиз ёки хизмат кўрсатсангиз, берилаётган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланг. Беришни ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштиринг.
Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.
ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси ходимга таннархи 1 000 минг сўм бўлган ўз маҳсулотини бепул беради. Маҳсулотни реализация қилиш қиймати ҚҚСсиз нархномага асосан – 1 600 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисобида ходимга маҳсулотни бепул беришни бундай акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Берилган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
1 000 |
||
Бепул беришда маҳсулотни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобланди (1 600 х 15%) |
240 |
||
Маҳсулотнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ҚҚСни инобатга олган ҳолда моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланди (1 000 х 1,15) |
1 150 |
6740 «Моддий наф тарзидаги даромадлар» |
6740 «Моддий наф тарзидаги даромадлар» |
Ходимнинг иш ҳақидан моддий наф тарзидаги даромаддан ҳисобланган ЖШДС ушлаб қолинди (1 150 х 12%) |
138 |
||
Бепул беришдан кўрилган зарар акс эттирилди (1 150 – 1 000 – 240) |
90 |
Бир томонлама тартибда ЭҲФ расмийлаштиринг.
ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни бундай акс эттиринг:
- ҳисобварақ-фактуранинг маълумотлари ЭҲФ тизимидан автоматик тарзда Харидлар реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритилади;
реализация қилиш бўйича айланма суммасини (1 600 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010811-сатри 3-устунида акс эттиринг.