Полезное для бухгалтера в декабре:
БҲМни қўллаш соҳаси кенгайтирилди
Президентнинг айрим ҳужжатларига базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
- Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) амал қилмоқда. Уларнинг долзарб қийматлари – бу ерда.
Ҳозир қўшимча равишда аниқлаштиришларича, БҲМ қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда ҳам қўлланади:
- давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар миқдорларини;
- озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсацияларни.
Norma.uz материаллари асосида