Полезное для бухгалтера в ноябре:
Агар фойда ўрнига – зарар бўлса, имтиёз қандай қўлланилади?
Таълим ташкилоти фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли. Агар солиқ солинадиган фойда ўрнига зарар юзага келган бўлса, буни қандай амалга оширса бўлади? Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚ мутахассиси Назокат ҲОЛМАТОВАдан илтимос қилди:
- Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинган, ягона ижтимоий солиқ бундан мустасно .
Уни қўллаш учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 3- илованинг “Имтиёзлар” 071-сатрида имтиёзлар рўйхатидан 6630-кодли имтиёзни танлаган ҳолда фойда суммасини кўрсатиш зарур.
Имтиёз жами даромад (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) ва чегириладиган харажатлар (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри) ўртасидаги фарққа тенг бўлган солиқ солинадиган фойдага нисбатан қўлланилади.
Чегириладиган харажатлар = Барча харажатлар – Чегирилмайдиган харажатлар .
Агар чегириладиган харажатлар жами даромаддан ошса, Ҳисоб-китобнинг 030-сатри қиймати салбий бўлади. Бу корхонада имтиёзни қўллаш мумкин бўлган фойданинг мавжуд эмаслигини билдиради.
- жами даромад – 120 млн сўм;
- харажатларнинг жами – 85 млн сўм;
- чегирилмайдиган харажатлар – 15 млн сўм.
- жами даромад – 250 млн сўм;
- харажатларнинг жами – 290 млн сўм;
- чегирилмайдиган харажатлар – 25 млн сўм.
Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан таълим хизматлари кўрсатувчи солиқ тўловчилар 2020 йилдан бошлаб фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақли.
Ноль даражали ставкани қўллаш шарти: ижтимоий соҳадаги фаолиятдан олинган даромадлар текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда жами йиллик даромаднинг камида 90%ини ташкил этиши керак .
Агар солиқ тўловчи ҳам ПҚ-3276-сон қарор бўйича имтиёзни, ҳам ноль даражали ставкани қўллаш ҳуқуқига эга бўлса, иккита вариантдан бирини танлаши зарур бўлади.