Полезное для бухгалтера в ноябре:
Сизнинг қариндошларингиз тўғрисидаги ахборот кимлар учун қизиқарли?
Қандай ташкилотлар ЯММТга ходимларнинг қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт? – Ушбу саволга жавоб ҳозирча битта ҳам норматив ҳужжатда мавжуд эмас. Бунда ЯММТ тизимида тегишли маълумотлар шакллари назарда тутилган. Buxgalter.uz ушбу масала чуқур қайта ишлашни ва НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини талаб этади, деб ҳисоблайди.
“ЯММТ” ИДАКнинг таҳририят сўровига биноан маълум қилишича, уларда жисмоний шахснинг қариндошлари тўғрисидаги ахборотни кўрсатиш учун мўлжалланган шаклларни тўлдириш барча учун мажбурий. Идора қуйидагиларга ҳавола қилади:
- Президентнинг 31.10.2019 йилдаги “"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4502-сон қарори;
- "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди. Унда меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда "ЯММТ" ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийлиги айтилган.
"ЯММТ" ИДАК директори в.б. Ҳусан Ёрқуловнинг тушунтиришича, бундай ахборот ходимнинг фойдасига киритилади. Унинг мавжудлиги, башарти у буни хоҳласа, жисмоний шахснинг давлат органларида ишга жойлашишини фаразан соддалаштириши керак. Агар давлат органларида ишлашни режалаштирмаётган бўлсангиз, қариндошлар нима учун кўрсатилади – деган савол – очиқ қолмоқда.
Оғзаки суҳбатда ЯММТ ИДАК ходимлари жавобни тўлдиришди: ходим ахборотни жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида мустақил равишда ёки OneID тизимида рўйхатдан ўтиш ёрдамида – https://my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали киритишлари мумкин.
Альберт САФИН, юрист, «Норма» эксперти:
- “"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ким, қандай ахборотни ва қандай киритиши кераклиги айтилган. Бошқалар қаторида жисмоний шахснинг қариндошлари тўғрисидаги ахборот тўғрисида бир сўз ҳам айтилмаган. Қолаверса, ЯММТнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалаларни регламентловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда каби. Ким, қандай ва қандай ҳолларда ушбу ахборотни киритишини, уни қандай верификация қилишларини аниқ ёзган ҳолда қонунчиликдаги ушбу камчиликни бартараф этиш зарур.
МКнинг 80-моддасида иш берувчи меҳнат шартномасини расмийлаштириш
вақтида талаб қилишга ҳақли бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Уларнинг орасида кадрлар бўлими ходими улар асосида ЯММТ тизимига қариндошлар тўғрисида ҳаққоний маълумотларни кирита олиши учун болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ҳам, бошқа ҳужжатлар ҳам мавжуд эмас. Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ҳужжатларнинг ушбу рўйхатини кенгайтириш назарда тутилмаган. Бинобарин, иш берувчида қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга қонуний асослар мавжуд эмас. Акс ҳолда ходим унинг ҳаракатлари устидан шикоят бериши ёки ўзининг қариндошлари тўғрисида ахборотни тақдим этишни рад этиши мумкин. Бироқ буларнинг ҳаммаси фақат давлат улушига эга бўлмаган корхоналарга тааллуқли.
Амалиётда давлат хизматига қабул қилишда муайян чекловлар мавжуд, у ерда қариндошлар тўғрисидаги ахборот зарур. Бироқ аксарият ташкилотларда у талаб этилмаган. Агар ташкилотда тегишли чекловлар бўлмаса, унда нима учун кадрлар бўлими ходимларига қўшимча иш юклаш керак? Ортиқча, ҳеч кимга керак бўлмайдиган ахборот ҳажмини нимага серверларда сақлаш зарур?
ЯММТ тизимидаги ушбу бўлим амалда қанчалик ўзини оқлаши ҳақида ўйлаш керак. Агар уни қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинса, яна такрорлайман, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли бўлимларни тўлдириш қоидаларини аниқ ёзиш керак. ЯММТ тизимига улар тўғрисидаги ахборотни киритиш кам аҳамиятга эга бўлмаган шахслар рўйхатини белгилаш муҳим.
Низомнинг 54-бандига ўхшаш норма тўлиқ жоиз бўлади, унга кўра жисмоний шахс ўз ташаббуси билан ўзининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни мустақил киритиши мумкин. Агар жисмоний шахс ЯММТда унинг қариндошлари тўғрисидаги ахборот бўлиши керак деб ҳисобласа – уни ўзи мустақил киритсин. Бунда киритилган ахборотнинг ҳаққонийлигига ким ва қай тарзда жавобгар бўлишини ўйлаб қўриш керак. Ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотлар билан бўлган ҳолатда, уларни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари верификация қилади”.
Олег ГАЕВОЙ