Кимлар ўрта бизнес тоифасига киритилади

preview

ҚҲТБТда Президентнинг “Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Ҳужжат кичик, ўрта ва йирик бизнес жумласига киритиш мезонларини аниқлаштиради:

Хусусан:

а) кичик тадбиркорликка:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар – ўртача йиллик ходимлар сони 10 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхона – ўртача йиллик ходимлар сони 100 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 5 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектларини киритиш таклиф қилинмоқда;

б) ўрта корхона – йиллик ходимлар сони 250 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

в) йирик корхона – йиллик доимий ходимлар сони 250 тадан ортиқ ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари киради;

г) ўртача йиллик ходимлар сони ва соф тушум миқдоридан қаътий назар давлат унитар корхоналари ҳамда устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ўрта корхоналар тоифасига кирмайди.

Ўрта бизнес корхоналари статистика ҳисоботларини фақатгина чораклик асосда тақдим этадилар.

Лойиҳа билан ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилмоқда. Бошқалар қаторида:

  • жалб этиладиган чет эллик мутахассислар учун қилинадиган харажатларнинг ва давлат мулки ижараси учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш;
  • фонд биржасида облигацияларни жойлаштириш орқали жалб қилинган маблағлар суммасига фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтириш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text164913_kimlar_urta_biznes_toifasiga_kiritiladi