Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хизмат сафарлари тўғрисидаги амалий саволларга жавоб берамиз (I қисм)
Агар ходим харажатларни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган бўлса, нима қилиш зарур? Ёки – парвозга кечиккан бўлса ва янги чипта олишига тўғри келган бўлса? Унга нормадан ортиқча суткалик тўлаш мумкинми? Улар қандай ҳисобланади? Қандай солиқ оқибатлари бўлади?
Хизмат сафарлари тўғрисидаги саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришади:
1. Агар ходим чиптани йўқотган бўлса, нима қилиш лозим?
- Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида бўнак ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга хизмат сафари жойига келган ва кетган кун жойига белги қўйилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади .
Агар йўл ҳужжатлари йўқотилган бўлса, йўл харажатларини қоплаш тўғрисидаги қарорни корхона раҳбари қабул қилади. Бироқ харажатларни бу ҳолда фақат Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарлари бўйича қоплаш мумкин. Ва бу ҳолда қоплашнинг солиқ солинмайдиган чегараси ўзгаради:
- Ўзбекистон бўйича хизмат сафарида ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,08%и миқдоридан кам бўлмаган қоплаш суммасига, яъни км учун 178,4 сўмга (223 000 х 0,08%) солиқ солинмайди .
Йўл харажатларини қоплаш суммасига ЖШДС солинмайди, башарти :
- тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда - ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасида;
- ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда - темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, лекин авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда.
Йўл харажатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади .
2. Ходим парвозга улгурмади ва янги авиачипта сотиб олишига тўғри келди. Янги чипта қиймати ва қўшимча тўловга ЖШДС солиш зарурми?
- Агар ходим унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар боис (масалан, музокаралар чўзилиб кетган, тирбандликда қолиб кетган, хасталаниб қолган ва ҳ.к.) парвозга улгурмаган бўлса, хизмат сафари харажатларига янги чиптанинг қийматини киритинг. Мазкур қиймат хизмат сафарига юборилган ходимнинг даромади ҳисобланмайди .
Талаб этилмаган чиптанинг қиймати ҳам ходимнинг даромади ҳисобланмайди. Бу –корхонанинг харажати.
Агар ходимнинг айби билан ортиқча чиқим қилинган бўлса, корхона унинг қийматини қоплашни талаб қилиши мумкин.
3. Корхона суткалик нормасини қонунчиликда белгиланганига нисбатан юқори белгилаши мумкинми?
- Ҳа, корхона жамоа шартномаси, меҳнат шартномаси ёки буйруқда ўзининг суткалик нормаларини белгилаши мумкин. Суткалик нормалари қонунчиликда белгиланган нормалардан паст бўлиши керак эмас.
Ўзбекистон доирасида хизмат сафарида:
- Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида – 0,1 БҲМ;
- бошқа шаҳарлар ва аҳоли пунктларида – 0,08 БҲМ.
Ўзбекистоннинг ташқарисига хизмат сафарида – 2730-сон Низомнинг 1-иловасида келтирилган нормалар бўйича.
Масалан, компания ички Хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни қабул қилиб, унда бир сутка учун 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда суткалик харажатлар нормасини назарда тутиши мумкин.
4. Қонунчиликда белгиланган нормалардан юқори бўлган суткалик ва яшаш учун харажатлар жисмоний шахснинг даромади ҳисобланадими?
- Агар ходим турар жой ижараси бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган бўлса, бундай харажатлар унинг даромади ҳисобланмайди .
Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган нормалардан ошган турар жой ижараси қиймати, ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва корхонанинг локал ҳужжатларида нормалар тасдиқланган ёки тасдиқланмаганлигидан қатъи назар, ЖШДС солинади.
Нормалардан ортиқча суткалик жисмоний шахснинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДС ҳамда ижтимоий солиқ солинади .
№ |
Харажатлар |
Суткалар сони |
Қонунчиликда белгиланган нормалар |
Ҳақиқатда қилинган харажатлар |
Жисмоний шахснинг даромади эмас |
Жисмоний шахснинг даромади |
|
1 |
Йўл |
х |
Ҳақиқатда қилинган харажатлар |
Ҳақиқатда қилинган харажатлар |
Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда |
0 |
|
2 |
Яшаш |
2 |
Раҳбарият томонидан тасдиқланган нормалар доирасида ҳақиқатда қилинган харажатлар |
60 000 х 2 = 120 000 |
Тасдиқловчи ҳужжатлар асосида |
0 |
|
3 |
Суткаликлар |
3 |
223 000 х 0,08 = 17 840
17 840 х 3 = 53 520 |
40 000 х 3 = 120 000 |
Тасдиқловчи ҳужжатлар зарур эмас |
66 480 |
|
4 |
Бошқа харажатлар (телефон сўзлашувлари ва ҳ.к.). |
х |
Норма белгиланмаган |
50 000 |
Тасдиқловчи ҳужжатлар асосида |
0 |
|
|
|
Жами: |
|
66 480 |
|||
Ходимни Ўзбекистон доирасида хизмат сафарига юборган ҳолда, бораётган жойига боғлиқ ҳолда коэффициентни тўғри қўллашга эътибор қаратинг.
Хато коэффициентни қўллаш ЖШДС суммасини нотўғри аниқлашга олиб келиши мумкин.