Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚС ҳисобини қандай тўғри юритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
- Товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва уларни вакиллик харажатларига киритишда улар бўйича ҚҚС ушбу товарлар ва хизматлар қийматига қўшилади ва харажатларга киритилади СК 267-м. 1-қ. 5-б.. Бунда ҚҚС бўйича бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади СК 314-м. 1-қ. 1-б..
Вазиятни аниқ мисолда кўриб чиқамиз.
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун чет эл фирмалари вакилларини ўзида қабул қилади. Шу муносабат билан у қуйидаги чиқимларни амалга оширди:
- меҳмонларнинг яшаши ва овқатланиши меҳмонхонанинг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 5 750 минг сўм ҚҚС билан;
транспорт хизмати кўрсатиш автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 1 150 минг сўм ҚҚС билан.
Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатлари бундай акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Чет эл фирмалари вакилларининг яшаши, овқатланиши ва уларга транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилган (5 750 + 1 150) |
6 900 |
ҚҚС 24.02.2020 й. ДСҚ 3221-сон қарорига 1-илова бўйича ҳисоботда вакиллик харажатлари бундай акс эттирилади:
- ЭҲФ маълумотлари автоматик тарзда Харидлар реестрида акс эттирилади ҚҚС ҳисоб-китобига 4-ИЛОВА. Бунда 6 ва 7-устунларда кўрсатилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган сифатида 8 ва 9-устунларда такрорлаш зарур».