Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тузатишлар киритилди

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга  ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.  Батафсил – norma.uz шарҳдлвчиси Лола АБДУАЗИМОВАнинг материалида:

- Хусусан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади (илгари божлар Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси билан белгиланган эди).

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг янги миқдорлари белгиланди (Низомга 2-илова).

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

ҳаракатлар

Йиғимлар миқдорлари

ўзи келиб

Интернет жаҳон ахборот

тармоғи орқали

I. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш*

1.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш

БҲМнинг 1 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

II. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно

2.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма

Бепул

Бепул

3.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

4.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш

БҲМнинг 5%и миқдорида

БҲМнинг 2,5%и миқдорида

5.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

6.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно

Бир қатори – БҲМнинг 0,5%и миқдорида, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда

* 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида

Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ариза шакли қўшимча позициялар билан тўлдирилди (Низомга 5-илова).

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга киради.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text165314_tadbirkorlik_subektlarini_davlat_ruyhatidan_utkazish_tartibiga_tuzatishlar_kiritildi