Полезное для бухгалтера в ноябре:
Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби қандай юритилади
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади . Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.
Buxgalter.uz тушунтиради:
Фараз қилайлик, ҚҚС тўловчиси бўлган комитент ҚҚС тўловчиси бўлган воситачига реализация қилиш учун таннархи 42 000 минг сўмлик товарларни топширади. Уларнинг сотиш қиймати ҚҚС билан 69 000 минг сўм миқдорида белгиланди.
Воситачилик шартномаси бўйича сотиб олувчиларга 46 000 минг сўм суммадан ортиқ товарларни харид қилиш чоғида 1% чегирма тақдим этилади. 46 000 минг сўмдан кам суммада товарларни харид қилишда 1% чегирма етказиб бериш қиймати учун ҳақ реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўланган тақдирда тақдим этилади.
Воситачининг ҳақи – сотилган товарлар қийматининг 10%и. Агар чегирмалар реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилган бўлса, воситачилик ҳақи суммасига тузатиш киритилмайди.
Воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этади. Сотиб олувчилардан тушган пул маблағларини у ўз ҳисобварағига олади, сўнгра уларни комитентга ўз ҳақини чегирган ҳолда ўтказади.
1. Чегирма товарларни реализация қилиш пайтида тақдим этилади
Воситачи комитентнинг бутун товарини – 69 000 минг сўмга реализация қилди. Сотиб олувчига 690 минг сўм (69 000 х 1%) суммада чегирма тақдим этилди. Етказиб беришнинг умумий қиймати чегирма билан 68 310 минг сўмни (69 000 – 690), товарларни чегирма билан реализация қилишда ҳисобланган ҚҚС - 8 910 минг сўмни (68 310 : 115 х 15) ташкил этди.
Воситачилик ҳақи 6 831 минг сўмни (68 310 х 10%) ташкил этади. Воситачи томонидан воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС - 891 минг сўм (6 831 : 115 х 15).
Воситачи комитентга 61 479 минг сўм (68 310 – 6 831) ўтказиши керак.
Комитентда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Чегирма билан реализация қилишдан олинган даромад эътироф этилди (воситачидан ҳисобот олиш чоғида) (68 310 – 8 910) |
59 400 |
||
ҚҚС ҳисобланди |
8 910 |
||
Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
42 000 |
||
Воситачига ҳақ ҳисобланди (6 831 – 891) |
5 940 |
||
Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС акс эттирилди |
891 |
||
Воситачидан пул маблағлари келиб тушди |
61 479 |
||
Воситачига ҳақ суммаси ҳисобга олинди |
6 831 |
Воситачида бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди |
69 000* |
|
|
Сотиб олувчининг реализация қилинган товарлар учун қарзи ва комитент олдидаги қарз акс эттирилди |
68 310 |
4010 (сотиб олувчи) |
6990 (комитент) |
Воситачилик ҳақи тарзидаги даромад акс эттирилди |
5 940 |
4010 (комитент) |
|
Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди |
891 |
4010 (комитент) |
|
Сотиб олувчидан пул маблағлари келиб тушди |
68 310 |
4010 (сотиб олувчи) |
|
Воситачилик ҳақи ҳисобга олинди |
6 831 |
6990 (комитент) |
4010 (комитент) |
Комитентга бўлган қарз сўндирилди (воситачилик ҳақини чегирган ҳолда) |
61 479 |
6990 (комитент) |
*Воситачиликка қабул қилинган товарлар ҳисоби 004-счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида назарда тутилган нархларда юритилади .
2. Чегирма реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилади
Воситачи комитентнинг товарини 34 500 минг сўмга реализация қилди, шу жумладан ҚҚС - 4 500 минг сўм (34 500 : 115 х 15).
Воситачилик ҳақи – 3 450 минг сўм (34 500 х 10%). Воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС - 450 минг сўм (3 450 : 115 х 15).
Сотиб олувчи товар учун реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўловни амалга оширди ва 345 минг сўм (34 500 х 1%) суммада чегирма олди. ҚҚСни тузатиш суммаси 45 минг сўмни (345 : 115 х 15) ташкил этди.
Сотиб олувчи воситачига чегирмани инобатга олган ҳолда 34 155 минг сўм (34 500 – 345) ўтказди. Воситачи комитентга 30 705 минг сўм (34 155 – 3 450) ўтказиши керак.
Комитентда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Реализация қилишдан олинган даромад эътироф этилди (воситачидан ҳисобот олиш чоғида) (34 500 – 4 500) |
30 000 |
||
ҚҚС ҳисобланди |
4 500 |
||
Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
21 000 |
||
Воситачига ҳақ ҳисобланди (3 450 – 450) |
3 000 |
||
Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС акс эттирилди |
450 |
||
Чегирма акс эттирилди (товарларни реализация қилиш санасидан кейин) |
300 |
||
Чегирма бўйича ҚҚС тузатилди |
45 |
||
Воситачидан пул маблағлари келиб тушди |
30 705 |
||
Воситачига ҳақ суммаси ҳисобга олинди |
3 450 |
||
Ҳисобот даври якунида 9050-счётни ёпиш |
300 |
Воситачида бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди |
34 500* |
|
004 |
Сотиб олувчининг реализация қилинган товарлар учун қарзи ва комитент олдидаги қарз акс эттирилди |
34 500 |
4010 (сотиб олувчи) |
6990 (комитент) |
Воситачилик ҳақи тарзидаги даромад акс эттирилди |
3 000 |
4010 (комитент) |
|
Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди |
450 |
4010 (комитент) |
|
Чегирма акс эттирилди (товарларни реализация қилиш санасидан кейин) |
300 |
6990 (комитент) |
4010 (сотиб олувчи) |
Чегирма бўйича ҚҚС тузатилди |
45 |
6990 (комитент) |
4010 (сотиб олувчи) |
Сотиб олувчидан пул маблағлари келиб тушди |
34 155 |
4010 (сотиб олувчи) |
|
Воситачилик ҳақи ҳисобга олинди |
3 450 |
6990 (комитент) |
4010 (комитент) |
Комитентга бўлган қарз сўндирилди (воситачилик ҳақини чегирган ҳолда) |
30 705 |
6990 (комитент) |
* Воситачиликка қабул қилинган товарлар ҳисоби 004-счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида назарда тутилган нархларда юритилади .
Комитент учун солиқ оқибатлари
ҚҚС
Воситачи унинг номидан сотиб олувчиларга товарларни реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар ёки бошқа тижорат бонуслари тақдим этадиган комитент солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди . Тегишинча, ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қиймати чегирмалар ҳисобга олинган ҳолда акс эттирилади.
Агар чегирмалар сотиб олувчилар томонидан муайян шартлар (товарларнинг муайян ҳажми сотиб олинса ёки муддатидан олдин тўлов амалга оширилса) бажарилган тақдирда тақдим этилса, солиқ базаси илгари амалга оширилган етказиб бериш бўйича тузатилади. Бунда чегирмалар тақдим этиш шартлари шартномада ёки сотувчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлиши керак.
Тузатиш киритиш 1 йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса - кафолат муддати доирасида амалга оширилади . Сотиб олувчи томонидан чегирма олиш шартларини бажариш санаси билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузатиш киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Фойда солиғи
Даромадлар уларнинг олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек солиқни ҳисобга олишга доир ҳужжатлар асосида аниқланади . Товарни юклаб жўнатиш санасида чегирма тақдим этишда ҳисобварақ-фактурада чегирма ҳисобга олинган етказиб бериш қиймати акс эттирилгани сабабли, реализация қилишдан олинган даромад ҳам чегирмани инобатга олган ҳолда аниқланади.
Агарда сотиб олувчи томонидан муайян шартлар бажарилган тақдирда илгари амалга оширилган етказиб бериш бўйича чегирма тақдим этилса, комитент реализациядан олинган даромадга тузатиш киритади. Тузатиш киритиш тартиби – худди ҚҚСга тузатиш киритиш каби .
Воситачи учун солиқ оқибатлари
Воситачи комитентнинг товарларини реализация қилиши боис сотиб олувчиларга чегирма тақдим этишда унда солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Сотиб олувчилар томонидан чегирмалар ҳисобини юритиш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.