Полезное для бухгалтера в ноябре:
Давлат харидлари электрон дўкони ишга туширилди
Давлат харидлари иштирокчилари ишлаш учун янги дастакка эга бўлишди – Xt-xarid.uz ихтисослаштирилган электрон дўкони. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Xt-xarid.uz электрон дўкони – воситачиларсиз товарлар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш мумкин бўлган майдон. Тизим балл усули (мутахассислар сони, бозорда иш стажи, етказиб бериш муддатлари ва ҳ.к.лардан келиб чиққан ҳолда) ва энг кам нарх усули бўйича танлов ва тендер савдолари ўтказилишини таъминлайди. Буюртмачи мустақил равишда етказиб берувчини қайси усул – балл ёки нарх усули бўйича аниқлашни белгилайди.
Қандай қилиб Xt-xarid.uz да етказиб берувчи ёки буюртмачи бўлиш мумкин
Бунинг учун тизимда ЭРИ ёрдамида рўйхатдан ўтинг. Иштирокчилардан ҳар бири ўзидан – администратор, савдоларни ташкил этиш, раис ва харид комиссияси аъзолари ишлари тақсимланган ҳолда чекланмаган фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Тизим иштирокчиларни электрон харидларнинг барча босқичларида намунавий ҳужжатлар, шунингдек статистика ва аналитикани шакллантириш дастаклари билан таъминлайди.
Савдоларда иштирок этиш қиймати
Майдондан фойдаланганлик учун воситачилик йиғими ундирилади: шартноманинг ҳақиқий суммасидан 0,15%, бироқ бир шартнома бўйича 10 000 сўмдан кўп бўлмаган миқдорда – буюртмачилар учун ва шартноманинг ҳақиқий суммасидан 0,15%, бироқ бир шартнома бўйича 4 000 000 сўмдан кўп бўлмаган миқдорда – етказиб берувчилар учун.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади