ДСҚ ЭҲФнинг янги устунлари бўйича “қизғин” саволларга жавоб берди

preview

ЭҲФга МХИК ва штрих кодлари учун янги устунлар киритилиши бухгалтерларда  талай амалий саволлар туғдирди. ДСҚ мутахассислари улардан тез-тез бериладиганларига жавоб беришди.

Buxgalter.uz сиз ноябрь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида ҳаммасини тўғри бажарганингизга яна бир бор ишонч ҳосил қилишингиз учун ушбу материаллар тўпламини таклиф этади:

1. МХИК устуни – тўлдириш учун мажбурий, акс ҳолда ЭҲФ жўнатилмайди. “Товарнинг штрих коди” устунини тўлдириш қанчалик мажбурий?

- Агар товар (хизмат) штрих кодига эга бўлмаса, ушбу устунни тўлдириш зарурати йўқ. Шунчаки уни тўлдирилмаган ҳолда қолдиринг.

Манба.

2. МХИК тизими товарларни гуруҳлар бўйича ажратади ва уларнинг савдо белгилари, қадоқнинг турларини инобатга олмайди?

-  Ҳа, классификаторда товарлар товар белгисига боғланмаган, шу боис уларни бренд ёки савдо белгисини кўрсатмасдан излаш лозим. Масалан, “газланган ичимликлар”, “маиший техника” ва ҳ.к.

Манба.

3. Агар my.soliq.uz да товар қўшилган бўлса, уни tasnif.soliq.uz да “Танланган”га қўшиш зарурми?

- Йўқ, зарур эмас. Агар товарлар ва хизматларнинг идентификация коди (МХИК) tasnif.soliq.uz га қўшилган бўлса, уни my.soliq.uz га қўшишнинг зарурати йўқ, у автоматик тарзда акс эттирилади.

Манба.

4. Бизда 64 та товар тури мавжуд, биз уларнинг ҳар бирига 7 кунга бериладиган алоҳида вақтинча код олдик. Муддати ўтгач бу кодларни янгилаш зарурми?

- Ариза бўйича классификаторга товарларнинг (хизматларнинг) янги гуруҳи ва уларга кодларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, улар автоматик тарзда янгиланади. Ўнта белгили вақтинча код ўрнига доимий бешта рақамли код берилади.

Манба.

5. Товарлар ва хизматлар классификатори билан ишлашнинг дастлабки кунларида фойдаланувчилар кўп янги МХИКлар яратишди. Натижада товарлар ва хизматларнинг маъно жиҳатдан ўхшаш номларида турли МХИК бўлиши мумкин. Энди қандай йўл тутиш лозим?

-  Тизимни синовдан ўтказиш доирасида товарлар ва хизматларнинг маъно жиҳатдан ўхшаш номларида турли МХИКни кўрсатишга йўл қўйилади. Биринчи босқичда умуман Ўзбекистон бозорида тақдим этилган товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш муҳим. Кейин классификатор мақбуллаштирилади. Долзарб бўлмаган ёки такрорланувчи МХИК бирхиллаштирилади, барча зарурлари эса – классификаторга қўшилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида “Танланган товарлар” ҳаволасида ушбу алмаштириш жараёни билан боғлиқ барчаси автоматик тарзда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектларида илгари улар томонидан танланган товарлар ва хизматлар такрорланмайдиган доимий МХИК остида қолади.

Манба.

6. Ташкилот улгуржи савдо билан шуғулланади. ЭҲФда товарлар номи учун устунда “улгуржи савдо”ни кўрсатса бўладими?

- Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Ҳисобварақ-фактурада маълумотларни, жумладан МХИК кодини  ҳар бир товар бўйича алоҳида ёзиш зарур.

Манба.

7. Чакана савдо билан шуғулланамиз. Мазкур ҳолларда қандай коддан фойдаланиш мумкин? Масалан, барча қандолат маҳсулотларини ягона код остида расмийлаштириш мумкинми?

- Йўқ. 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ товарлар (хизматлар) ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳолда реализация қилинганда етказиб берувчи ҳар календарь ой якуни билан бир марта умумлаштирилган ҳолда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиради. Ва ушбу ЭҲФда реализация қилинган товарларни МХИК кодларини қўллаган ҳолда кўрсатиш зарур. 2020 йил март ойидан ушбу кодлар онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам қўйилади.

Манба.

МХИК кодлари ва штрих кодлари билан ишлаш бўйича батафсил йўриқномани бу ерда кўринг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text165650_dsq_ehfning_yangi_ustunlari_buyicha_qizgin_savollarga_javob_berdi