Касса чекидаги хато қандай тузатилади

preview

Ҳисобда тафовут бўлмаслиги учун касса чеки харид тўғрисидаги ахборотни ҳаққоний акс эттириши керак. Бироқ сотувчи хатога йўл қўйиши мумкин - нолга ортиқча босиши,  бошқа товарни кўрсатиши, тўлов усулини (нақд пулда ёки терминал орқали) нотўғри кўрсатиши мумкин. Ва хатога йўл қўйиш қанчалик осон бўлса, уни тузатиш шунчалик қийин бўлади.

Buxgalter.uz амалдаги қонунчиликка қўшимча киритган ҳолда муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

СКнинг 47-моддасига асосан НКМ чеки ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади. ВМнинг 943-сон “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам касса чекидаги хатоларни тузатиш тартиб-таомили назарда тутилмаган. Шу боис онлайн-НКМ тизими ҳам сотувчига бундай имкониятни бермайди.

Бунда, фискал хотирали НКМ билан ҳам осон бўлмаган: 306-сон ВМҚда чекдаги хатоларни тузатиш тартиб-таомили  ёзилмаган. Гарчи жаҳон амалиётида касса чекини сторнирлаш тушунчаси мавжуд бўлса ҳам. Назорат касса машиналари махсус функционалга эга, қонунчиликда эса чекни тузатиш зарур бўлган тақдирда сотувчи нима қилиши кераклиги юзасидан аниқ қоидалар ёзилган. Ҳаракатлар алгоритми бу масалада суиистеъмолликлардан ҳимоя қилиш бўйича чораларни назарда тутади.


Агар аниқ қоидалар мавжуд бўлмаса, қандай тузатиш лозим?

Сотувчилар бугунги кунда  вазиятдан “иложини топиб чиқиш кетишга” мажбур бўлишмоқда, сабаби чекдаги арзимаган хато туфайли ҳисобда муаммо юзага келади ва санкциялар бўлиши мумкин. Масалан - воқеликни онлайн-НКМда қайд қилинган ахборотга “мослаштиришади”.

Бундай ёндашув қонунчиликни бузиш билан боғлиқ, чунки сотувчи ёки кимгадир чек бермаслиги керак ёхуд уни ҳаққоний кўрсатилмаган ахборот билан бериши керак.

Иккинчи усул - 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илованинг 6-бобида назарда тутилган қоидани қўллаш - товарни қайтаришни расмийлаштириш. Қайсидир даражада бу вазиятдан чиқиш имконини беради, бироқ уни глобал тарзда ҳал қилмайди.  Ахир ҳақиқатда ҳеч ким ҳеч нарсани ҳеч кимга қайтармайди.

Бунинг устига бу вариантда сотувчи катта мураккабликларга дуч келади. У  товарни қайтаришни расмийлаштириш учун қонунчиликда назарда тутилган бутун бошланғич ҳужжатлар тўпламини расмийлаштириши зарур:

1. Икки нусхада юкхати. Битта нусхаси товар ҳисоботига тикиб қўйилади, иккинчиси - сотиб олувчига берилади.

2. Қайтариладиган суммага - пул маблағларини қайтариш ҳақида далолатнома (жавобгар шахслар томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади). Касса чекларини қоғоз варағига ёпиштириш ва далолатнома билан бирга бухгалтерияга топшириш зарур.

3. Сотиб олувчининг Ф.И.О.ни кўрсатган ҳолда пулларни қайтариш учун ёзма аризаси.

4. Чиқим касса ордери - сотиб олувчининг Ф.И.О.си мажбурий кўрсатилган ҳолда.

5. Қайтариш факти бўйича НКМ чеки.


Нима қилиш лозим?

Шубҳасиз, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга имкон қадар тезроқ қўшимчалар киритиш ва онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимини қўшимча созлаш зарур. Сотувчи касса чекини расмийлаштиришда ўзи йўл қўйган хатоларни тузатиш ҳуқуқига ва имкониятига эга бўлиши керак:

  • бу онлайн-кассалар тизимида амалга оширилган битимлар тўғрисидаги ахборотни ҳаққоний акс эттиришга кўмак беради;
  • сотувчилар ҳисобда тафовут бўлишини олдини олиш учун қонунчиликни бузишлари зарур бўлмайди;
  • ҳар қандай хатони тўғри тузатиш имконияти пайдо бўлади.

Буларнинг барчаси - муҳим, сабаби чекни бермаслик мураккаблашиб боради, сотиб олувчи эса доим унда харид тўғрисида ҳаққоний ахборот акс эттирилишидан манфаатдордир.

Эътибор беринг
Онлайн-НКМ билан ишлаш хусусиятлари ҳақида бу ерда батафсил ўқинг

Олег ГАЕВОЙ

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text166393_kassa_chekidagi_hato_qanday_tuzatiladi