Полезное для бухгалтера в ноябре:
Шошилинч! Ким солиқлар тўғри тўланганлигини текшириши зарур
2021 йил 20 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар учун солиқларни тўлаш бўйича ҳисобварақлар ўзгарди. Тўловни тўғри амалга ошириш учун
my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетида тўлов топшириқномаси шаклини тўлдирган ҳолда “Солиқ турларини янгилаш” тугмасига босинг. Ва фақат шундан кейин тартиб-таомилни якунланг. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Вазият шахсий кабинет орқали Тошкент шаҳар ДСБнинг 19.01.2021 йилдаги 15-06306-сон хатини олган ҚҚС тўловчиларга тааллуқли.
Солиқ идорасида аниқлаштиришди: ўтган йилнинг июль ойида ҚҚС тўловчилар хизмат кўрсатиш учун туман ДСИларидан шаҳар солиқ бошқармасига ўтказилган эди. Жорий йилнинг 20 январидан бошлаб Молия вазирлиги уларга солиқларни тўлаш учун алоҳида ғазначилик ҳисобварақларини очди.
Хатога йўл қўймаслик ва тўловни бошқа манзилга юбормаслик учун ДСБ тавсия қилади:
- солиқларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тўланг;
- тўлов топшириқномасини шакллантиришда “Солиқ турларини янгилаш” тугмасига босинг.
Агар солиқларни тўлашда сиз солиқ тўловчининг шахсий кабинети сервисларидан фойдаланмасангиз, балки, масалан, «Банк-клиент» орқали тўласангиз, дастлаб шахсий кабинетда солиқларни тўлаш учун амалдаги ҳисобварақни кўчириб олиш лозим.
Агар бошқа жойга тўлаб бўлган бўлсангиз, нима қилиш лозим?
Агар тўлов 20 январдан бошлаб ушбу янгиликни инобатга олмасдан ўтказилган бўлса, сиз имкон қадар тезроқ:
- туман ДСИга хато тарзда тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз;
- солиқларни амалдаги ҳисобварақларга СКда белгиланган муддатларда тўлашингиз зарур.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади