Полезное для бухгалтера в ноябре:
Танишинг – Buxgalter PROнинг илк мижозлари!
«Норма» компанияси янги Buxgalter PRO эксперт маълумотнома тизимини ишга туширганлиги ҳақида маълум қилди. Тизим бухгалтерларга энг долзарб ва кундалик меҳнат фаолиятида учрайдиган касбга доир саволларга жавоб топишда ёрдам беради. Ресурс ишга туширилган дастлабки соатданоқ унинг илк обуначилари дарак беришди. Кимлар бундай тезкор қарорни қабул қилдилар?
№1: «Happy people» МЧЖ директори ўринбосари Наталья ЯГУДИНА:
– Ташкилотимиз мебель, хўжалик анжомлари ва идишларни улгуржи ва чакана сотиш билан шуғулланади. Бизда бош бухгалтер штати назарда тутилмаган, бухгалтер мажбуриятлари менинг зиммамга юкланган.
Эълонни кўришим биланоқ Buxgalter PRO га обуна бўлишга қарор қилдим. Биринчи бўлиб МҲХСга кўзим тушди. Ҳаммамиз халқаро стандартларга ўтишимизга тўғри келади, фойдаланиш учун бу мавзуга оид материаллар жуда кам берилади.
– Buxgalter PRO билан танишиб чиқишга улгурдингизми?
– Обуначи сифатида фойдаланишга рухсат олган куним кечқурун материалларни кўриб чиқдим.Вuxgalter.uz сайтидан фарқли равишда, бу ерда батафсил маслаҳатлар мисоллар ва ҳисоб-китоблар билан жойлаштирилган. «Жавоб берамиз» маълумот хизматидан, вебинарлар ва семинарлардан фойдаланиш имконияти мавжуд. Бу ишимиз, профессионал ривожимиз учун зарурдир.
– Лойиҳа устидан иш олиб бораётган жамоага бирор тилакларингиз борми?
– Аввало, долзарб ва керакли лойиҳа учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бухгалтерларни қизиқтирадиган мавзулардаги материаллар кўпроқ берилса яхши бўларди.
№2: «Wings Distribution Company» МЧЖ бош бухгалтери Севинч ОЗБЕКОВА:
– Компаниямиз маиший кимё соҳасидаги дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг дистрибьютори ҳисобланади. Бухгалтерия – компаниямиздаги энг катта бўлимлардан бири. Ушбу жараёнга 17 киши жалб қилинган, улардан 4 нафари бевосита бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланади. Buxgalter.uz ни икки йилдан буён ўқиб келамиз. Карантинга қадар, офисда ишлаётганимизда, янгиликларни ҳаммамиз биргаликда ўқирдик ва муҳокама қилардик. Масофавий ишлашга ўтганимиздан кейин, buxgalter.uz дан фойдаланиш анъанасини сақлаб қолдик, фақат энди мен ходимларга зарур маълумотлар бўйича ҳаволаларни юборяпман.
Ҳар доим бухгалтер тақвимини ўқиймиз, у муҳим нарсалар эътибордан четда қолиб кетмаслигига ёрдам беради. Ҳисоб-китоблар билан берилган тавсиялар солиқларни ҳисоблаш билан боғлиқ мураккаб масалаларни ҳал этишда кўмакдошдир. Умуман олганда buxgalter.uz да фойдали маълумотлар жуда кўп, улар ишимизга тааллуқли сўнгги янгиликларни билиб олишимизга ёрдам беради.
– Buxgalter PRO дан нималарни кутиб қоласиз?
– Аввало, – касбга оид масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган кўпгина материаллардан фойдаланишни хоҳлардим. Buxgalter PRO да маълумотнома ахборотлар жуда кўп, бошқа ресурсларда улардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.
Биз Buxgalter PRO орқали бевосита «Жавоб берамиз» маълумот хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдик. Илгари «Норма» маҳсулотларининг фойдаланувчилари ҳисобланган юристлар орқали мурожаат қилар эдик. Энди бизга қулай бўлади деб ўйлайман.
Ресурсда рекламанинг йўқлиги айни муддао бўлди. Ишлаш янада осон бўлишига ишонаман.
№3: «BUNISA» ХФ бош бухгалтери Татьяна КАЧКАЕВА:
– Компаниянинг фаолият тури – мебель ва хўжалик товарлари билан чакана савдо қилиш.
buxgalter.uz ишга туширилган илк кунданоқ унинг обуначиси ва ўқувчисиман. Телеграм-каналга ҳам обуна бўлганман. Шу тариқа янги материаллар билан танишиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар тўғрисида маълумотларни оператив олиш жуда қулай бўлмоқда. Ҳисоб-китоб намуналари, шаклларни тўлдириш ёхуд у ёки бу сервислардан фойдаланиш бўйича батафсил йўриқномалар кўринишидаги бош бухгалтер учун шпаргалка жуда фойдали деб ўйлайман. Бундай материаллар меҳнат фаолиятимда жуда асқотади, катта кўмак беради. Барча тушунтиришлар ўз вақтида ва тушунарли қилиб берилади.
– Вuxgalter.uz дан пулли обунани олиш борасида қандайдир шубҳа-гумонлар пайдо бўлганми?
– Бундай йўриқномалар ва тушунтиришлардан бебаҳра қолишимни тасаввур қилиб, дарҳол обуна бўлишга қарор қилганман. Фойдали маълумотларни олишга ўрганиб қолдим, энди уларни қўлдан чиқаришни хоҳламайман. Компаниямиз директори ҳам ушбу қарорни маъқуллади.
Buxgalter.uz гуруҳига келгусида муваффақиятлар тилайман ва бундай меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Buxgalter.uz гуруҳи ўз навбатида барча ўқувчиларга ва обуначиларга меҳнат жабҳаларида омад, молиявий ютуқлар ва шахсий ҳаётда муваффақиятлар тилайди!
Саломат бўлинг! Ишончингизни оқлашга ва барча касбга оид саволларингизга тўғри жавобларни топишга ҳаракат қиламиз!