Полезное для бухгалтера в январе:
Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди
Пойтахт ҳокими “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади (05.02.2021 йилдаги 112-сон). Сотишга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар (қарорга 1-илова) ва туманлар (қарорга 2-илова) кесимида тасдиқланди. Ушбу ставкалардан аукцион савдолари орқали реализация қилинадиган бўш ер участкаларининг бошланғич нархини аниқлаш учун фойдаланилади.
Қарор имзолангандан кейин 5 иш куни мобайнида савдога қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати тасдиқланиши керак. Рўйхат тасдиқлангандан кейин 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи асосида ушбу участкаларнинг бошланғич нархи белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида аукционларда иштирок этиш ҳуқуқига бўлишди . Бунда ер участкаси фақат тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин. Электрон аукцион орқали ер участларини тақдим этиш тартиби Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган (20.12.2019 йилдаги 1023-сон ВМҚга 1-илова).
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади