Полезное для бухгалтера в ноябре:
Йил давомида моддий ёрдам тўлашда ЖШДС қандай ўзгаради
1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ўзгарди . Демак, ЖШДС ҳисоб-китобида даромаднинг имтиёзли миқдори ҳам ўзгарди. Ушбу ўзгаришларни қандай аниқлаш ва ҳисоботда акс эттиришни «Норма» эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
– Моддий ёрдам ёки берилган совғага солиқ солиш ва уларнинг имтиёзли қисмини аниқлашда ҳисоблаш санасида МҲЭКМ суммасидан фойдаланилади. ЖШДС йил бошидан бошлаб жами даромаддан ушлаб қолиниши боис, кейинчалик МҲЭКМ ёки имтиёзли чегара ўзгарганда солиқ базаси ва ЖШДС автоматик тарзда қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Йил давомида қандай ўзгаришлар ҳисобга олинади
Йил бошига МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этган, 1 февралдан бошлаб унинг янги миқдори белгиланди - 747 300 сўм .
Йил давомида солиқ базаси ва ЖШДСнинг ўзгаришини шартли мисолда кўриб чиқамиз.
Фараз қилайлик, корхона ходимга моддий ёрдам тўлади:
- январда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун - 3 млн сўм;
- мартда бола туғилиши муносабати билан - 1 млн сўм.
1. Январда моддий ёрдамни тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз. Бунда қуйидагиларни ҳисобга оламиз:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромадлари ;
- моддий ёрдамни тўлаш санасида, яъни январда:
- солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМга тенг ;
- МҲЭКМ - 679 330 сўм.
Имтиёзли даромаднинг суммаси 2 866 772,6 сўмни (679 330 х 4,22) ташкил этади.
Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 133 227,4 сўмга (3 000 000 – 2 866 772,6) ошади. Фарққа ЖШДСнинг 12% ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси 15 987,29 сўмни ташкил этади.
2. Февралда МҲЭКМ ошганлиги муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаб чиқарамиз.
2021 йил 1 февралдан бошлаб МҲЭКМ 747 300 сўмга тенг.
ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, оширилган МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда имтиёзли даромадни қайта ҳисоблаб чиқариш ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритиш зарур.
Февралда МҲЭКМ оширилгандан кейин солиқ солинмайдиган даромад 3 153 606 сўмни (4,22 х 747 300) ташкил этди.
Январда ҳисобланган моддий ёрдам (3 000 000 сўм) ушбу суммадан кам, шу боис тўлиқ солиқ солишдан озод этилади.
Жисмоний шахсга ушлаб қолинган ЖШДС суммасини қайтарамиз - 15 987,29 сўм.
3. Мартда жисмоний шахсга бола туғилиши муносабати билан иккинчи моддий ёрдам тўланди.
Мартда имтиёзли чегара худди шу - 3 153 606 сўм.
Иккинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 4 млн сўмни ташкил этди ва 846 394 сўм (4 000 000 – 3 153 606) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.
ЖШДСни 12% ставка бўйича ушлаб қоламиз:
846 394 х 12% = 101 567,28 сўм.
Кўргазмали бўлиши учун амалга оширилган барча ҳисоб-китобларни битта жадвалга йиғамиз:
Ой |
Ҳисобланган сумма, сўм |
МҲЭКМ |
Имтиёз чегараси МҲЭКМда |
Имтиёли сумма |
Солиқ солинадиган даромад |
ЖШДС (12%) |
ЖШДСга тузатиш киритиш |
Январь |
3 000 000 |
679 330 |
4,22 |
2 866 772,6 |
133 227,4 |
15 987,29 |
– |
Февраль |
|
747 300 |
4,22 |
3 153 606,00 |
- |
- |
(15 987,29) |
Июнь |
4 000 000 |
747 300 |
4,22 |
3 153 606,00 |
846 394,00 |
101 567,28 |
– |
4. Ҳисоботда акс эттирамиз.
Январда 3 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланди.
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ЁЙИЛМАСИ |
Ҳисоб-китобга 2-илова |
||
Кўрсаткич номи |
Сатр коди |
Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони |
Даромад суммаси |
Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр) |
010 |
X |
2 866 772,6 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр): |
020 |
X |
2 866 772,6 |
- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х |
030 |
X |
2 866 772,6 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
7660 – (СК 378-м.) мазкур Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари 1-банд 3-хатбоши - солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача |
0301 |
1 |
2 866 772,6 (4,22 х 679 330 = 2 866 772,6 2 866 772,6 < 3 000 000,00) |
Февралда МҲЭКМ ўзгарди (747 300 сўм).
|
Ҳисоб-китобга 2-илова |
||
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ЁЙИЛМАСИ |
|||
Кўрсаткич номи |
Сатр коди |
Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони |
Даромад суммаси |
Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр) |
010 |
X |
3 000 000,00 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр): |
020 |
X |
3 000 000,00 |
- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х |
030 |
X |
3 000 000,00 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
7660 – (СК 378-м.) мазкур Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари 1-банд 3-хатбоши - солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача |
0301 |
1 |
3 000 000,00 (4,22 х 747 300 = 3 153 606,00 3 153 606,00 > 3 000 000,00) |
Мартда иккинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 4 млн сўмни ташкил этди.