Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС ҳисоб-китоби кетмаяптими? Сервисни икки соат мобайнида тузитишга ваъда беришмоқда
Шаклланган яхши анъанага биноан my.soliq.uz бугун техник носозликлар билан ишламоқда. Бунинг натижасида ҚҚС ҳисоб-китоби ва солиқлар бўйича бошқа ҳисоботларни рисоладагидек топшириб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда носозликларни бартараф этиш муддатларини аниқлаштирди.
Марказ мутахассисларининг ишонтиришларича, техник муаммо яқин 2 соатда бартараф этилади. Бунда ҳозирча ҳисоб-китоб топшириш муддатини узайтириш ҳақида гап бормаяпти.
Солиқ тўловчиларнинг норозилигини тушунса бўлади: иш ҳафтасининг охири, ҚҚС ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги куни душанбага тўғри келади. Дам олиш кунларини қариндошлар ва яқинлар билан тинч ҳолатда ўтказиш учун бухгалтерлар ҳисоб-китобни бугун максимал даражада топширишга уринишади. Бироқ ҳозирча улар буни уддалай олишмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ҚҚС ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги санаси - 20 сана . Бу гал у дам олиш кунларига тўғри келганлиги боис, СКнинг 5-моддаси 7-8-қисмларига мувофиқ январь учун ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш ва солиқни тўлаш 2021 йил 22 февраль душанба кунига сурилади.
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдиришга мисолни бу ерда кўринг.
Агар «Янги технологиялар» ИАМ техник муаммоларни ваъда берилган соатларда ҳал қила олмаса, ҳисоб-китобни топшириш муддатини узайтириш мантиққа эга бўларди. Бу умуман, ҳар гал бериладиган таклиф.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади