Полезное для бухгалтера в ноябре:
КПК орқали чой-кофе: солиқ оқибатлари
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган улгуржи ва чакана савдо корхонаси харидорлар ва ўз ходимларини меҳмон қилиш учун КПК орқали кўп бўлмаган миқдорда кофе, чой ва ширинликлар сотиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, харидорларнинг болаларини машғул қилиш учун расм чизиш учун альбомлар, рангли қаламлар ва ўйинчоқлар сотиб олинади. Буларнинг барчасини - офис ва мижозлар учун КПК орқали сотиб олиш мумкинми? “Офис кофеси” ходимларнинг даромадларига тенглаштирилмайдими? Бу харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Улар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар бўладими?
Саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
- Корхона ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш учун сув, кофе, ширинликлар ва ҳ.к. сотиб олиш учун харажатлари ходимларнинг даромадлари сифатида ҳисобланмайди .
Товарни танлаш вақтида харидорларнинг болаларини ва мижозларнинг ўзини машғул қилиш учун мўлжалланган товарларни сотиб олиш учун харажатларни мижозларни жалб қилиш бўйича харажатларга киритиш мумкин.
Юридик шахслар фаолият юритиш билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин .
- Бунда 1470-сон Низомнинг 11-банди бузилмайдими, унда бундай дейилган: “корпоратив банк картасига унинг сақловчисига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга йўл қўйилмайди”?
- Бу ерда ҳуқуқбузарлик мавжуд эмас. Юқорида кўрсатилганидек, корхонанинг ушбу харажатлари ходим - карта сақловчисининг иш ҳақи ёки бошқа даромади ҳисобланмайди. Эслатиб ўтамиз: корпоратив банк картасининг сақловчиси - юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин .
- Бу харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?
- Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш учун талаблар бажарилган бўлиши керак . Айнан:
- товарлар реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинадиган корхонанинг товарларни реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган бўлиши керак . Бу талаб келтирилган мисолда бажарилади;
- олинган товарларга ЭҲФ ёки етказиб берувчининг солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжати олинган. Етказиб берувчи - ҚҚС тўловчи .
Агар дўконда онлайн-НКМ ёки виртуал касса мавжуд бўлса, “етказиб берувчининг ҚҚС ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжати” - бу дўконнинг чеки. Ва у Реестрда ҳисобга олинадиган ҚҚСни акс эттириш учун етарли. Бу ҳақда бу ерда, бу ерда ва бу ерда батафсил ўқинг.
Агарда бу оддий терминалнинг чеки бўлса, у ҚҚСни ҳисобга олиш учун етарли бўлмайди. Бу ҳолда ҚҚСни ҳисобга олиш учун талаб бажарилиши учун сотувчидан ЭҲФ олинг. Акс ҳолда товарни ҚҚСни ўз ичига олган суммада кирим қилишга тўғри келади.
ҚҚСни ҳисобга олиш тўғрисидаги масалани ҳал қилган ҳолда вакиллик харажатлари сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган харажатларга нисбатан лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилинг. Харидорлар меҳмон қилинадиган чой ва кофе потенциал мижозларни расмий қабул қилишга сарфларга киритилиши мумкин, яъни вакиллик харажатларига. Вакиллик харажатларини амалга ошириш мақсадларида сотиб олинган товарлар бўйича кирувчи ҚҚС ҳисобга олинмайди .
Эслатиб ўтамиз, амалдаги СКда вакиллик харажатлари тушунчаси мавжуд эмас. Корхона ўзининг Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ушбу мақсадлар учун сарфларнинг тури ва суммасини мустақил равишда белгилаши мумкин.
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида келтирилган харажатлар чегириладиган харажатлар бўладими?
- Мижозларни жалб қилиш учун харажатларни ва ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш учун харажатларни корхона даромад олишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш мақсадларида амалга оширади. Тегишинча, улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади . Бу тоифага, келтириб ўтилганлардан ташқари, бир марталик ниқоблар, қўлқоплар, дезинфекция қилувчи воситалар, ичимлик суви ва ҳ.к. киритилиши мумкин.
Юқорида айтилган барчаси тўғри бўлиши учун баён этилган мақсадларга тўғри келадиган шундай миқдорда ва товар позицияларини сотиб олинг. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини ўзгартиришга ҳақли .
Кўрсатилган сарфларни регламентлаш учун уларни Солиқ солиқ мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз .
Ширинликлар ва ичимликлар билан шахсларнинг номуайян доираси (харидорлар, тасодифий кишилар) меҳмон қилиниши боис, уларнинг қиймати жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида ҳисобга олинмайди ва ЖШДС солинмайди.