Қандай қарз ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади

preview

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.04.2021 йилдаги 216-сон ВМҚ). Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 1) қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар; 2) экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби; 3) ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми.


ТСОЯЭАТда умидсиз қарздорликлар сифатида қуйидагилар эътироф этилади:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг суд қарорига мувофиқ мажбуриятларининг тугатилганлиги;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг вафот этиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганлиги;
  • умумий даъво қилиш муддатининг ўтганлиги;
  • Ҳукумат қарори асосида қарздорликлар ҳисобдан чиқарилиши;
  • қарздорлик техник ва бошқа сабабларга кўра нотўғри шаклланганлиги;
  • қарздорлик кредит-нота асосида чегирма тақдим этилиши ҳисобига юзага келганлиги ва ҳ.к.


Умидсиз қарздорлик қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

  • хўжалик юритувчи субъект мажбуриятларининг тугатилганлиги, банкротлик ишларининг якунланганлиги ва мажбуриятларни қаноатлантириш имконияти йўқлиги ҳақидаги суд қарори;
  • ЯТТнинг вафот этганлиги ҳакидаги ўлим гувоҳномаси;
  • ЯТТнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганлиги ҳакидаги ИИБлари (ИИБ бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг маълумотномаси;
  • шартнома суммасини 5%гача камайтириш бўйича чегирма бериш тўғрисидаги кредит-нотаси ва ҳ.к.

Низомда ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби келтирилган, шунингдек экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича худудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2021 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text169027_qanday_qarz_tsoyaeatda_umidsiz_deb_etirof_etiladi