МТБ иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида ҚҚС

preview

Юридик шахслар - Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қиладилар.   Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ушбу ҳолатларда  ҚҚС солиш тартиби тўғрисидаги Тушунтириш хақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи  Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ махсус buxgalter.uz  учун қуйидагиларни сўзлаб берди:


– Маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари (МТБ) – битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш  учун мутлақ  ҳуқуқларга эга бўлган чет эл корхоналари.

МТБ иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаларига  ҚҚС солинадими? Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бу масалада нималар ўзгарди?


1.
МТБ иштирокчиларига Ўзбекистон резидентлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

  • 2020 йилгача инвесторларга ва (ёки) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган операторларга юридик шахслар - Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан бериладиган товарларга (бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинган эди .
  • 2020 йилдан бошлаб маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида агар у ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса. . 


2.
 Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан ДМга боғлиқ бўлмаган МТБ иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар

  • 2020 йилгача Ўзбекистон норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар  реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, уларни олувчига солиқ солинган

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ҚҚС юзага келмади, чунки хизматларни етказиб бериш бўйича битимларнинг иккала томони ҳам ҚҚС тўловчи бўлмаган ҳисобланади  

  • 2020 йилдан бошлаб товарларни (хизматларни) реализация қилувчи юридик шахслар-норезидентлар ҚҚС тўловчилари деб ҳисобланади .

Агар юридик шахслар-норезидентлар солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобда турмаган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ агентлари томонидан аниқланади СК 255-м. 1-қ..  Бундай ҳолда бу – МТБ иштирокчилари.

МТБ иштирокчилари учун 2020 йилгача назарда тутилган солиқ солиш тартиби 2020 йилнинг 31 декабргача сақлаб қолинди. Шу сабабли норезидентлардан хизматларни харид қилиб оладиган МТБ иштирокчиси ҚҚС тўламайди  


3. ДМ орқали иш олиб борувчи Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан
МТБ иштирокчиларига тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

  • 2020 йилгача ДМ ҚҚС тўловчиси бўлмаган, тегишинча, ДМ орқали фаолият юритаётган  норезидентларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚСга солинмаган.
  • 2020 йилдан бошлаб доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентлар – ҚҚС  тўловчилари. Шу билан бирга, 2020 йилгача амал қилувчи МТБ иштирокчилари учун солиққа тортиш тартибини сақлашни ҳисобга олган ҳолда, ДМ орқали ишлайдиган норезидентлар томонидан уларга товарларни (хизматларни) топширишга ҳам ҚҚСга солинмайди.

Юқоридаги  вазиятларни кўргазмали жадвал шаклида тақдим этамиз:

 

 2020 йилгача

 2020 йилдан бошлаб

ҚҚС

Асос

ҚҚС

Асос

МТБ иштирокчиларига Ўзбекистон резидентлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади

2007 йил таҳриридаги СК 256-м. 3-қ., 4-б

ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МВнинг 17.09.2020 йилдаги  06/04-01-02-32/2197-сон тушунтириш хати.

Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан ДМга боғлиқ бўлмаган МТБ иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар

Солинмайди

2007 йил таҳриридаги СК 207-м. 1-қ. , 2007 йил таҳриридаги СК 256-м. 1-қ.

Солинмайди

ДМ орқали иш олиб борувчи Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан МТБ иштирокчиларига тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

Солинмайди

2007 йил таҳриридаги НК

Солинмайди

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text169401_mtb_ishtirokchilariga_tovarlarni_hizmatlarni_realizaciya_qilish_chogida_qqs1