Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хом ашё қарзга берилса...
“Бизда - узлуксиз циклли ишлаб чиқаришга эга йирик корхона. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товарнинг қарзини битта нарх бўйича оламиз, товарни эса нарх ўсганлигини ҳисобга олган ҳолда 10-20% юқори нарх бўйича қайтаришга тўғри келади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биз ва бизга қарз берувчи - ҚҚС тўловчиси”.
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
- ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда ТМЗни қарз шартномаси бўйича ўтказиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади . Сизнинг ҳолда қарз берувчи ҳам (ТМЗни қарзга ўтказишда), қарз олувчи ҳам (ТМЗни қарз берувчига қайтаришда) бир-бирига ҚҚСни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт. Ушбу ҚҚСни:
Товарнинг қарз шартномасига асосан қарз олувчи қарз берувчига қарзга олинган ТМЗнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ТМЗни (қарз суммасини) қайтариб бериши керак .
Шуни инобатга олиш жоизки, ҚҚС ҳисоб-китобида қайтариладиган ТМЗнинг бозор қиймати ҳисобга олиниши керак .
Шу тариқа, агар сиз қайтариш учун хом ашёни анча юқори нархда сотиб олган бўлсангиз, қарзни қайтаришда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада сиз шунга қарамай қайтарилаётган хом ашёнинг нархини ва ҚҚС суммасини қарз шартномаси шартларига мувофиқ кўрсатасиз. ҚҚС бўйича ҳисоботда эса сиз бозор қийматини ҳисобга олишингиз керак, сизнинг ҳолда - қайтариладиган хом ашёнинг сотиб олиш таннархи.
Мисол
ҚҚС тўловчиси бўлган қарз берувчи ҚҚС тўловчиси бўлган қарз олувчига қисқа муддатли қарз шартномаси бўйича ҚҚС билан 1 150 000 сўмлик материалларни ўтказди.
Қарз шартномасида белгиланган муддатларда қарз олувчи ҚҚС билан 1 150 000 сўмлик худди шу материалларни қайтарди. Материаллар қарз олувчига ҚҚС билан 1 380 000 сўмга тушди.
Қарз берувчининг бухгалтерия ўтказмалари ва ҳисоб-китоблари 1-жадвалда келтирилган, қарз олувчиники эса - 2-жадвалда.
Кўриш мумкинки, қарз берувчида мазкур муомала бўйича даромадлар ҳам, харажатлар ҳам юзага келмайди - фақат ҚҚС тўлаш бўйича вақтинча тафовут: дастлаб у бюджетга тўланади (ҳисобланади), қарз қайтарилгандан кейин эса ҳисобга олиш йўли билан қайтарилади.
Қарз олувчида 230 минг сўм (200 + 30) зарар юзага келади.
1-жадвал
Босқичлар |
Хўжалик муомаласининг номи |
Счётларнинг боғланиши |
Сумма |
ҚҚС бўйича электрон ҳисоботда акс эттириш |
|
Дебет |
Кредит |
||||
Қарз ўтказилди |
ТМЗни ўтказиш акс эттирилди |
1 000 000 |
ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада: 0108 (01081, 010811)-сатрда: –3-устунда – 1 000 000 сўм; –4-устунда – 150 000 сўм. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада: –6-устунда – 1 000 000 сўм; –7-устунда – 150 000 сўм; – 8-устунда – 1 150 000 сўм. |
||
ҚҚС ҳисобланди (1 000 000 сўм х 15%) |
150 000 |
||||
Ўтказилган ТМЗнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
1 000 000 |
||||
Қарз қайтарилди |
Илгари қарзга берилган ТМЗнинг қайтарилиши акс эттирилди |
(1090) |
1 000 000 |
ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада: –6-устунда – 1 000 000 сўм; –7-устунда – 150 000 сўм. |
|
Қайтарилган ТМЗ бўйича ҚҚС акс эттирилди |
150 000 |
2-жадвал
Босқичлар |
Хўжалик муомаласининг номи |
Счётларнинг боғланиши |
Сумма |
ҚҚС бўйича электрон ҳисоботда акс эттириш |
|
Дебет |
Кредит |
||||
Қарз олинди |
ТМЗ олинди ва кирим қилинди |
1 000 000 |
ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада: – 6-устунда – 1 000 000 сўм; – 7-устунда – 150 000 сўм. |
||
Олинган ТМЗ бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилди |
150 000 |
||||
Қарз қайтарилди |
Қарз шартномаси бўйича ТМЗнинг қайтарилиши акс эттирилди |
1 000 000 |
ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада: – 3-устунда – 1 000 000 сўм; – 4-устунда – 150 000 сўм; 0103-сатрда: – 3-устунда – 200 000 сўм; – 4-устунда – 30 000 сўм. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада: – 6-устунда – 1 000 000 сўм; – 7-устунда – 150 000 сўм; –8-устунда – 1 150 000 сўм. |
||
Ҳисобварақ-фактурага асосан ҚҚС ҳисобланди |
150 000 |
||||
Қайтарилаётган ТМЗнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
1 200 000 |
||||
ТМЗнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди |
200 000 |
||||
Қайтарилаётган ТМЗ таннархи ва уларнинг қарз шартномасига асосан қиймати ўртасидаги фарқ суммасига ҚҚС ҳисобланди (200 000 сўм х 15%) |
30 000 |