Хом ашё қарзга берилса...

preview

“Бизда - узлуксиз циклли ишлаб чиқаришга эга йирик корхона. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товарнинг қарзини битта нарх бўйича оламиз, товарни эса нарх ўсганлигини ҳисобга олган ҳолда 10-20% юқори нарх бўйича қайтаришга тўғри келади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биз ва бизга қарз берувчи - ҚҚС тўловчиси”.

Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


- ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда ТМЗни қарз шартномаси бўйича ўтказиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади . Сизнинг ҳолда қарз берувчи ҳам (ТМЗни қарзга ўтказишда), қарз олувчи ҳам (ТМЗни қарз берувчига қайтаришда) бир-бирига ҚҚСни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт. Ушбу ҚҚСни:

  • қабул қилувчи томон ҳисобга олиши керак ;
  • ўтказувчи томон - бюджетга тўланиши учун ҳисоблаши керак.

Товарнинг қарз шартномасига асосан қарз олувчи қарз берувчига қарзга олинган ТМЗнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ТМЗни (қарз суммасини) қайтариб бериши керак .

Шуни инобатга олиш жоизки, ҚҚС ҳисоб-китобида қайтариладиган ТМЗнинг бозор қиймати ҳисобга олиниши керак .

Шу тариқа, агар сиз қайтариш учун хом ашёни анча юқори нархда сотиб олган бўлсангиз, қарзни қайтаришда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада сиз шунга қарамай қайтарилаётган хом ашёнинг нархини ва ҚҚС суммасини қарз шартномаси шартларига мувофиқ кўрсатасиз. ҚҚС бўйича ҳисоботда эса сиз бозор қийматини ҳисобга олишингиз керак, сизнинг ҳолда - қайтариладиган хом ашёнинг сотиб олиш таннархи.

Мисол

Сотиб олишнинг анча юқори қийматида қарзга олинган ТМЗни қайтариш

 

ҚҚС тўловчиси бўлган қарз берувчи ҚҚС тўловчиси бўлган қарз олувчига қисқа муддатли қарз шартномаси бўйича ҚҚС билан 1 150 000 сўмлик материалларни ўтказди.

Қарз шартномасида белгиланган муддатларда қарз олувчи ҚҚС билан 1 150 000 сўмлик худди шу материалларни қайтарди. Материаллар қарз олувчига ҚҚС билан 1 380 000 сўмга тушди.

Қарз берувчининг бухгалтерия ўтказмалари ва ҳисоб-китоблари 1-жадвалда келтирилган, қарз олувчиники эса - 2-жадвалда.

Кўриш мумкинки, қарз берувчида мазкур муомала бўйича даромадлар ҳам, харажатлар ҳам юзага келмайди - фақат ҚҚС тўлаш бўйича вақтинча тафовут: дастлаб у бюджетга тўланади (ҳисобланади), қарз қайтарилгандан кейин эса ҳисобга олиш йўли билан қайтарилади.

Қарз олувчида 230 минг сўм (200 + 30) зарар юзага келади.

1-жадвал

Босқичлар

Хўжалик муомаласининг номи

Счётларнинг боғланиши

Сумма

ҚҚС бўйича электрон ҳисоботда акс эттириш

Дебет

Кредит

Қарз ўтказилди

ТМЗни ўтказиш акс эттирилди

5830

9220

1 000 000

ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада0108 (01081, 010811)-сатрда:

–3-устунда – 1 000 000 сўм;

–4-устунда – 150 000 сўм.

ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада:

–6-устунда – 1 000 000 сўм;

–7-устунда – 150 000 сўм;

– 8-устунда – 1 150 000 сўм.

ҚҚС ҳисобланди

(1 000 000 сўм х 15%)

5830

6410

150 000

Ўтказилган ТМЗнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9220

1010 (1090)

1 000 000

Қарз қайтарилди

Илгари қарзга берилган ТМЗнинг қайтарилиши акс эттирилди

1010

(1090)

5830

1 000 000

ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада:

–6-устунда – 1 000 000 сўм;

–7-устунда – 150 000 сўм.

Қайтарилган ТМЗ бўйича ҚҚС акс эттирилди

4410

5830

150 000

2-жадвал

Босқичлар

Хўжалик муомаласининг номи

Счётларнинг боғланиши

Сумма

ҚҚС бўйича электрон ҳисоботда акс эттириш

Дебет

Кредит

Қарз олинди

ТМЗ олинди ва кирим қилинди

1010 (1090)

6820

1 000 000

ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада:

– 6-устунда – 1 000 000 сўм;

– 7-устунда – 150 000 сўм.

Олинган ТМЗ бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилди

4410

6820

150 000

Қарз қайтарилди

Қарз шартномаси бўйича ТМЗнинг қайтарилиши акс эттирилди

6820

9220

1 000 000

ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада:
0108 (01081, 010811)-сатрда:

– 3-устунда – 1 000 000 сўм;

– 4-устунда – 150 000 сўм;

0103-сатрда:

– 3-устунда – 200 000 сўм;

– 4-устунда – 30 000 сўм.

ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада:

– 6-устунда – 1 000 000 сўм;

– 7-устунда – 150 000 сўм;

–8-устунда – 1 150 000 сўм.

Ҳисобварақ-фактурага асосан ҚҚС ҳисобланди

6820

6410

150 000

Қайтарилаётган ТМЗнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9220

1010 (1090)

1 200 000

ТМЗнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди

9430

9220

200 000

Қайтарилаётган ТМЗ таннархи ва уларнинг қарз шартномасига асосан қиймати ўртасидаги фарқ суммасига ҚҚС ҳисобланди

(200 000 сўм х 15%)

9430

6410

30 000

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /uz/publish/doc/text169567_hom_ashe_qarzga_berilsa