Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида неча кун дам олишади
Келаётган байрамлар иш вақти тақвимида қандай акс этишини buxgalter.uz эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтирди:
- Ушбу ҳафтада ўзбекистонликлар 4 кун дам олишлари мумкин - бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармонида айтилади:
- 13 май - Рамазон ҳайити байрами сифатида қайд этилган;
- 14 май - қўшимча ишланмайдиган кун;
- 15 май - иш ҳафтаси туридан қатъи назар дам олиш куни.
Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 1 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Бироқ ҳатто қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда таътил 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Таътил даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда унинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча ишланмайдиган кун қўшилади.
Қолган ташкилотларда 14 май қўшимча ишланмайдиган кун иш берувчи ихтиёрига кўра тақдим этилиши мумкин:
1) бюджет ташкилотларида каби таътилни қисқартириш ҳисобига;
ёки
2) қўшимча дам олиш куни сифатида ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ. .
Шунингдек, қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари тақдим этилиши муносабати билан май ойига иш вақти меъёри қисқаради ва қуйидагини ташкил этади:
- “беш кунликлар” учун 40 соатли иш ҳафтасида - тегишинча 19 кун ва 151 соат;
- “олти кунликлар” учун 40 соатли иш ҳафтасида - тегишинча 23 кун ва 151 соат”.