Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ким «ёш тадбиркор» деб ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди 10.05.2021 йилдаги 294-сон ВМҚ. Улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида:
Ёш тадбиркорлик субъекти 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тўғрисидаги Низомда қуйидаги тартиб назарда тутилган:
- ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;
- ёш тадбиркорларнинг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш;
- зоналарда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш;
- тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш;
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом маблағларини ажратиш тартибини белгилайди. Хусусан, ёш тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Жамғармаси маблағлари тижорат банклари томонидан ажратилиши белгиланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлигига қуйидагилар топширилди:
- ҳар йили 25 декабргача - Жамғарманинг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқариш ва тасдиқлаш;
- ҳар йили 20 январгача - жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига топшириш;
- уларнинг сарфланишини назорат қилиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида