Полезное для бухгалтера в декабре:
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун – қамоқ муддати
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо чоралари жиддий равишда қатъийлаштирилиши кўзда тутилган.
Buxgalter.uz ҳуқуқбузарларни ва уларга ёрдам берадиган мансабдор шахслар қандай жазоланишини аниқлаштирди.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун кичик жарималар солиш бу соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олишга ёрдам бермади. Ерлар ноқонуний равишда ажратилади, талон-тарож қилинади – суғориладиган ерлар айланмадан чиқарилади, - дейилади ишлаб чиқувчиларнинг тушунтириш хатида.
Қонун лойиҳаси бир қатор НҲҲларни ўзгартиришни назарда тутади:
1. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун фуқароларга, жамоат бирлашмаларига, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга маҳаллий Кенгашларнинг ерларни судда олиб қўйиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга имкон берувчи норма билан тўлдирилсин.
2. ЖКнинг 197 ва 229-моддаларига қуйидагилар учун жавобгарлик чоралари қисмида қўшимча ва узгартиришлар киритилади:
- худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш – БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- суғориладиган ер участкаларини унда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш - БҲМнинг 450 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- Суғориладиган ер участкаси ёки унинг қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш - БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Вазиятни оғирлаштирадиган ҳолатларда (суғориладиган ерларга зарар етказиш, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш, ер қонунчилигини такроран бузиш, хизмат мавқеидан фойдаланиш) - БҲМнинг 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. кўп миқдорда зарар етказган ҳолларда, ўта хавфли рецидивист томонидан ёки уюшган гуруҳ томонидан (ёки унинг манфаатларини кўзлаб) содир этилган бўлса - муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса: биринчи ҳуқуқбузарликда - 200–400 БҲМ (150 БҲМ ўрнига), кейингиларда 300–500 БҲМ (150-300 БҲМ ўрнига);
3. МЖТКга қуйидагилар учун жавобгарликни кучайтирадиган ўзгартиришлар киритилмоқда:
Ердан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга (бундан ер ости бойликлари ва ер ости сувлари мустасно) эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш
– фуқароларга жарима - 30–50 БҲМ;
– мансабдор шахсларга - 50–70 БҲМ;
Шунингдек, жавобгарлик чораларини кучайтириш билан боғлиқ МЖТКга ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш, вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш ва бошқалар юзасидан ўзгартиришлар киритилмоқда.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади