ҚҚС ҳисоб-китоблари шаклларида нима ўзгарди

preview

ДСҚнинг 2021 йил 6 майдаги 3221-2-сон қарори билан солиқ ҳисоботининг айрим шаклларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҚҚС ҳисоб-китоби ва унинг иловаларидан 5 та сатр чиқариб ташланди, иловалар сони 8 тадан 7 тагача қисқартирилди, қўлда тўлдириладиган сатрлар сони жиддий қисқартирилди.


1. Ҳисоб-китобнинг янги шаклида қўлда тўлдириш зарур бўлган сатрлар сони аҳамиятли қисқартирилди. Автоматлаштириш қуйидагилар туфайли 90%гача етказилди:

  • ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотларини автоматик тарзда акс эттириш;
  • бир томонлама ЭҲФнинг янги турларини жорий қилиш: “бозор қийматидан паст реализация қилиш”, “божхона қийматидан паст реализация қилиш”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида); 
  • ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС бўйича имтиёзларни акс эттириш ва уларни Ҳисоб-китобда акс эттиришни автоматлаштириш.

2. Қуйидагилар чиқариб ташланди:  

  • ҚҚС ҳисоб-китобидан - алоҳида бўлинмалар томонидан тўлдириладиган 0301 ва 0302-сатрлар;
  • 1-иловадан - «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари томонидан тўлдириладиган 01023-сатр;
  • 3-иловадан - товарлар қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган 0121 ва 0122-сатрлар.

3. ҚҚС ҳисоб-китобининг 4,5 ва 6-иловалари битта иловага бирлаштирилди, сабаби уларнинг барчаси ЭҲФ, онлайн-НКМ ва БЮД тизими маълумотлари асосида шакллантирилади.

4. Импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўловни кечиктириш доирасида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш имкониятини назарда тутадиган янги илова (реестр) киритилди.

Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқнома ДСҚ сайтида ўзбек тилида жойлаштирилган

Манбага қаранг.



ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text170081_qqs_hisob-kitoblari_shakllarida_nima_uzgardi