Йирик корхонага Buxgalter.PRO нимаси билан фойдали

preview

“Солиққа оид қонунчилик ва ундаги ўзгартиришлар”, “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”, “Корпоратив бошқарув”, “Электрон ҳужжат айланишини жорий этиш” - йирик корхоналарда бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассислар buxgalter.uz да яна қандай мавзуларни кузатиб боришади?


Йирик корхоналарга VIP ахборот тўплами энг мосдир, у айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ, экспорт-импорт операциялари билан шуғулланадиган ва/ёки МҲХСга ўтадиган хўжалик юритувчи субъектлар учун мўлжалланган. Унда тавсиялар берилган мавзулар ва ҳар бир мавзуда тавсияларнинг ўзи кўпроқдир. Шунингдек, фойдаланувчилар “Жавоб берамиз” тез муносабат билдириш эксперт хизматининг тайёр жавоблари базасидан тўлиқ ҳажмда фойдаланишлари мумкин. Улар кўпроқ вебинарлар, бошқа сервисларни оладилар ва умуман мураккаб саволларга сифатли жавоб олиш имкониятига кўпроқ эга бўладилар.


«
Қувасойцемент»
АЖ бош бухгалтери Одилжон ҲУСАИНОВ:

- “Қувасойцемент” АЖ бухгалтерия хизматида мен ва яна 3  нафар ходим 2021 йил бошидан Buxgalter.PRO дан фойдаланиб келмоқдамиз. Дастлаб «VIP» тарифи бўйича намойиш версиясига обуна бўлдик, 3 кун фойдалангандан сўнг  тўлиқ тўпламни сотиб олишга қарор қилдик.

- Обуна бўлиш нима беради?

- Buxgalter.PRO сервисининг барча материалларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти. Яъни биз “Жавоб берамиз” хизматининг саволларига барча жавобларни ва экспертларнинг барча тавсияларини кўришимиз мумкин. Бу жуда қулай, сабаби иш жараёнида турли саволлар юзага келиши мумкин.

Бизнинг акциядорлик жамиятимиз йирик ишлаб чиқариш ҳисобланади, шу боис биринчи навбатда солиққа оид қонунчилик ва ундаги ўзгартиришлар, МҲХС бўйича молиявий ҳисобот, корпоратив бошқарув бўйича тушунтиришлар, электрон ҳужжат айланиши (ЭҲФ, электрон ишончнома ва ҳ.к.) бўйича мақолалар зарур.


- Сизда порталга нисбатан фикр-мулоҳа
залар мавжудми? Сизга қўшимча равишда яна қандай мавзу ва тушунтиришлар зарур?

- МҲХСга ўтиш бўйича кўпроқ амалий мисоллар ва тушунтиришлар бўлса, шунингдек Excel форматида истеъмол нархлари индекслари динамикаси ва бошқа кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни юклаб олиш имконияти бўлса.

Агар бухгалтер тақвими қўшимча созламага (ёки фильтрга) эга бўлса ва йирик бизнес учун, кичик бизнес учун алоҳида ёки барча учун дарҳол (бу ҳозир ишлаётгани каби) муҳим саналарни кўрсата олса, фойдали бўлар эди.

Умуман олганда биз маҳсулотдан жуда мамнунмиз. Функционаллар кўп ва улардан фойдаланиш қулай. Сайтнинг веб-версияси бўйича ҳеч қандай мулоҳазалар йўқ, бироқ ахборотни анча осон ва тезкор тарзда олиш учун Buxgalter.PRO нинг мобиль иловасига эга бўлишни истардик.

Ва яна битта истак... Баъзан турли вазиятлар бўйича тез ечимларни талаб қиладиган жуда шошилинч саволлар юзага келади. Бундай ҳоллар учун чат ёки телефон орқали онлайн-маслаҳатчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишни хоҳлаган бўлардик.


Таҳририятдан:

Барча таклифлар учун миннатдорлик билдирамиз, уларни жорий этишга ҳаракат қиламиз! Шунингдек, бизнинг саъй-ҳаракатларимиз илгаригидек сиз учун тавсиялар ва тайёр жавоблар базасига, уларни кўпайтириш ва НҲҲга киритилган сўнгги ўзгартиришлар муносабати билан долзарблаштиришга қаратилади.


Сизнинг buxgalter.uz жамоангиз

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text170240_yirik_korhonaga_buxgalter_pro_nimasi_bilan_foydali