Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ходимда паспорт эмас, балки ID-карта бўлса, нима қилиш керак
Курьер вазифаларини бажарувчи ходим паспортини ID-картага алмаштирди. Энди қандай қилиб унинг номига электрон ишончнома ёзиб бериш мумкин? Тез орада унда янги электрон рақамли имзо олиш зарурати туғилади, e-imzo.uz шакли эса паспорт маълумотлари ва паспорти билан суратни талаб қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди:
- ”ID-карталар ички фойдаланиш учун биометрик паспортлар ўрнига жорий этилмоқда. ID-карталарда биометрик паспортдаги каби, серия ва рақам мавжуд.
Интерактив хизматлар олиш ва электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда паспорт ўрнига ID-карта маълумотларидан фойдаланиш зарур.
ID-карта реквизитлари тегишли устунларни тўлдириш учун талабларга тўлиқ жавоб беради ва ахборот тизимлари томонидан тўғри ўқилади.
ID-картага эга фуқароларнинг сони ортиши билан ахборот тизимлари майдонлари номида ва уларга йўриқномаларда “паспорт” сўзи “ID-карта”га алмаштирилади, баъзи ҳолларда эса бундай устун бутунлай чиқариб ташланади”.
Эслатиб ўтамиз, илгари ДСҚ хабар берганидек, 2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчилар-жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга олиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади