Полезное для бухгалтера в ноябре:
Иссиқхоналарни ишлаб чиқарувчилар учун божхона имтиёзлари
“Иссиқхоналар қуриш билан шуғулланмоқчимиз. Иссиқхона мажмуаларини қуриш учун Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжудми?”.
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
- ДБҚда 2020 йил учун бундай имтиёзлар бўйича тушунтириш мавжуд - Президентнинг 06.03.2018 йилдаги Ф-5230-сон Фармойиши, 29.03.2018 йилдаги ПФ-5388-сон Фармони ва Президентнинг 20.11.2018 йилдаги ПҚ-4020-сон қарорига ҳавола билан.
2021 йилда Президентнинг 07.06.2021 йилдаги ПҚ-5138-сон қарорига асосан қуйидаги божхона преференциялари амал қилади:
1) уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинади;
2) иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хом ашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинади;
3) иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида 50% миқдорида ўрнатилади.
Импорт қилинадиган товарларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тўғрисида экспертиза хулосаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан берилади.
ДБҚ манбасига қаранг.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади