Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ мониторингида ҳамкорлик тартиби қандай танланади
Солиқ мониторинги иштирокчиси ва солиқ органи муайян регламент асосида ҳамкорлик қилиши керак . Сиз ўзингиз ахборотга доир ҳамкорлик тартибини танлашингиз, уни регламентда акс эттиришингиз ва солиқ органларига юборишингиз мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти катта давлат инспектори Улуғбек НАБИЕВ тушунтирди:
- “Регламент шакли ва унга доир талаб ДСҚнинг 31.05.2021 йилдаги 3307-сон қарори билан тасдиқланган. Ушбу шаклдан фойдаланган ҳолда ҳужжатни - солиқ мониторингини ўтказиш учун солиқ органи билан Ҳамкорлик қилиш регламентини тайёрлаш зарур.
У ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида - 2 нусхада варақларни кетма-кет рақамлаш билан тузилиши мумкин.
Унда қуйидагиларни акс эттиринг:
1) сизнинг бухгалтерия (солиқ) ҳисоби регистрларида даромад ва харажатлар, солиқ солиш объектларини акс эттириш тартибингизни;
2) солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотларни;
3) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) устидан ички назорат тизими тўғрисидаги ахборотни.
Регламент солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар тўпламига киради.
Барча ҳужжатларни, жумладан аризани солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига тақдим этиш зарур . Буни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин”.
Мавзуга доир батафсил тавсияларни Buxgalter.PRO тизимида ўқинг:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади