Фойдаланишда бўлган асосий восита қандай қиймати бўйича кирим қилинади

preview

Ташкилот 22 млн сўмга бошқа ташкилотдан ертўла биносининг бир қисмини сотиб олди. Сотувчи баланс қиймати - 1 220 минг сўм, эскириш - 640 минг сўм ва қолдиқ қиймати - 580 минг сўм тўғрисида маълумотнома тақдим этди, у харид қийматидан кескин фарқ қилади. Сотиб олувчи бинони қандай қиймати бўйича кирим қилиши керак?

Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:


- Сотувчи томонидан тақдим этилган маълумотнома эскириш фоизи ва амортизация нормасини аниқлаш учун зарур. Сотиб олувчи бундай объектлар бўйича амортизация нормасини объектдан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгилашга ҳақлидир .

Асосий воситани 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”га мувофиқ кирим қилинг. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қийматига қуйидагиларни киритинг:

  • етказиб берувчи ва пудратчига шартнома бўйича қурилиш-монтаж қилиш ишлари учун тўланадиган суммалар;
  • рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва АВ объектига бўлган ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
  • божхона божлари ва йиғимлари;
  • АВлар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимларнинг қопланмайдиган суммалари;
  • АВлар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;
  • объектни етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
  • АВлар объектини сотган воситачиларга тўланадиган мукофотлар;
  • ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
  • активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.


Келтирилган мисолда бухгалтерия ўтказмалари:

ДТ 0810 “Тугалланмаган қурилиш” (агар қўшимча қурсангиз) ёки 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”;

КТ 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” - 22 000 000 сўм суммага.

0800-счётида “Капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар” қўшимча харажатларни ҳам акс эттиринг: реконструкция қилиш, кадастрда расмийлаштириш ва бошқалар. Шундан кейин натижани 0120-счётига “Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар” ўтказинг.

Эътибор беринг!
Асосий воситаларга амортизацияни қандай ҳисоблаш ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

 


Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text170901_foydalanishda_bulgan_asosiy_vosita_qanday_qiymati_buyicha_kirim_qilinadi