Полезное для бухгалтера в декабре:
СТИР йўқ, ЖШШИРни эса ёзишга жой йўқ, нима қилмоқ керак?
1 июлдан бошлаб 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191 га мувофиқ СТИР бериш тўхтатилди, бундан буён солиқ органлари жимоний шахсларни ЖШШИР бўйича таниб оладилар. Бироқ, ДСҚ ахборот тизимларида ЖШШИРга созлаш ҳали тугатилмади. Бундай шароитда қандай ишлаш керак? Бу ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маҳкамасида изоҳ берилди:
– Жисмоний шахсларга СТИР бериш тўхтатилди, лекин СТИРни аввал олганлар ундан фойдаланишни давом эттиришлари мумкин.
Ҳозирги пайтда ДСҚ ахборот тизимларида ЖШШИР бўйича шахсларни идентификация қилиш тизимини созлаш давом эттирилмоқда. Тез орада тизимлар жисмоний шахсларни ҳам СТИР, ҳам ЖШШИР бўйича индентификация қила бошлайди. Демак, жисмоний шахс ушбу идентификаторлардан бирини киритса, кифоя қилади.
1-вазият: тадбиркор онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиши керак
Дейлик, фуқаро 1 июлдан кейин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга патент олган. Унинг патентида СТИР тўғрисида энди маълумот йўқ, фақат ЖШШИР бор. У онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун ТХКМга мурожаат қилди. Бироқ, рўйхатга олинган онлайн НКМ ва виртуал кассалар ҳисоби юритиладиган махсус ахборот тизимида ҳозирча ЖШШИР учун сатр йўқ.
Ечим: ТХКМ ходими онлайн-НКМни якка тартибдаги тадбиркор номига аввал олинган СТИР бўйича рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш керакки, онлайн-НКМни жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказиш ДСҚ ахборот тизимига Давлат хизматлари марказидан жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида ахборот келгандан кейингина мумкин бўлади. Одатда бунга бир неча кун керак бўлади. Давлат хизматлари марказлари (Ягона дарча) янгиланган маълумотларни ДСҚга 24 соатда юборишлари керак. Якка тартибдаги тадбиркорларга оид маълумотлар ҳам шулар жумласидан.
Агар жисмоний шахс аввал ҳеч қачон СТИР олмаган бўлса, ЖШШИР бўйича индентификациялаш тизимини созлаш якунланишини кутишига тўғри келади.
2-вазият: жисмоний шахс ЭРИ олиши керак
Бироқ, e-imzo.uz сайтида рўйхатдан ўтиш СТИР киритишдан бошланади.
Бу ҳолатда ҳам ечим ўхшаш. Сиз ёки СТИРдан фойдаланиб бугуннинг ўзида ЭРИ оласиз, ёки ЭРИни ЖШШИР асосида рўйхатдан ўтказиш имкони пайдо бўлишини кутасиз.
Давлат солиқ қўмитаси вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади