Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйишда ҳамкасб холис бўлиши мумкинми

preview

Тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхонасига инспекторлар сайёр солиқ текшируви билан келишди. Унинг асносида ҳужжатлар ва тайёр маҳсулотлар намуналарини олиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарилди. Холислар сифатида шу корхонанинг хўжалик блоки ходимлари таклиф этилди. Текширилаётган корхонанинг ходимлари холис бўлишлари мумкинми?

Саволга “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВА жавоб берди:


- Ҳа, ҳамкасб холис бўлиши мумкин, башарти бу раҳбар ва бухгалтерия ходими бўлмаса.

Қонунчиликда фақат солиқ инспекциясининг мансабдор шахсларининг холис сифатида иштирок этишларига тўғридан-тўғри тақиқ мавжуд. Текширилаётган корхонанинг ходимларига  келсак - ҳар қандан оддий ходим холис бўлиши мумкин. Асосийси, унда текширув натижасидан бевосита манфаатдорлик бўлмаслиги.

Яъни корхона раҳбари ва бухгалтерия хизмати ходимлари холис бўлмасликлари керак. Хўжалик хизмати ходими эса - холис бўлиши мумкин, сабаби унда бевосита манфаатдорлик мавжуд эмас.

Олиб қўйиш - жиноят-процессуал қонунчиликда назарда тутилган процессуал ҳаракат. Сўнгги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бунга солиқ назорати чоғида ҳам йўл қўйилади. Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказишда текширувчилар муайян шартларда сизда ҳужжатлар ва ашёларни олиб қўйишни амалга оширишлари мумкин.

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /ru/publish/doc/text171028_buhgalteriya_hujjatlarini_olib_quyishda_hamkasb_holis_bulishi_mumkinmi