Полезное для бухгалтера в декабре:
Юридик шахслар–норезидентларининг солиқ агентлари янги шаклда ҳисобот топширади
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби” янги шаклга эга бўлди. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашева buxgalter.uz га батафсил маълумот берди.
– Бизда узоқ вақт давомида солиқ агентлари учун жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахслар – норезидентларга ҳам дивидендлар ва фоизлар тўлаб беришнинг ягона шакли мавжуд эди. Улар томонидан 35 кодли Ҳисоб-китоб шакли тўлдирилган. Тизим, кейинчалик, автомат тарзда жисмоний шахсларга нисбатан 35 кодига эга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, юридик шахсларга нисбатан эса 137 кодига эга фойда солиғи ҳисоб-китоби сифатида қўллар эди.
Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, бундай чалкашликлар норезидент-юридик шахсларга фоизлар ва дивидендлар тўланган ҳолатларга унчалик мос келмайди. Ва бу солиқ тўловчиларга маълум бир ноқулайликларни келтириб чиқарар эди.
Барчаси энди ортда қолди! Норезидентлар – юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар тўлаб берувчи солиқ агентлари, аввалгидек, 35 кодли Ҳисоб-китоб шакли бўйича ҳисобот беради. Юридик шахслар-норезидентларга тўловчилар эса 10307_4 коди билан махсус шакл бўйича ҳисобот беради.
Мазкур шакл 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради. Солиқ тўловчилар уни илк бор фақат август ойида, июль ойи учун ҳисобот топшириш вақтида апробация қилади. Фақат шундай ҳолатда унинг такомиллаштиришни талаб этадиган камчиликлари юзага чиқади. Умуман олганда, у нисбатан қулай бўлиши керак, чунки айнан Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби учун мўлжалланган.
Янги шакл қуйидагилардан иборат:
1) Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби;
2) Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, норезидентларининг даромадлари суммаси тўғрисидаги ахборот шакли.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади