Полезное для бухгалтера в ноябре:
Текширувларда солиқчиларнинг ҳуқуқбузарликларини қандай кузатиш мумкин
Инспекторлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни улар сизнинг ҳудудингизга кирган пайтдан кузатиш зарур. Бу сизга кейинчалик зарурат бўлганда текширув натижалари устидан шикоят беришга ёрдам беради. Ўзингиз текширув тартиб-таомилини бузманг ва уни инспекторлар томонидан бузилишига йўл қўйманг.
Буни қандай амалга оширишни “Норма” эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВА кўрсатиб берди:
- Фараз қилайлик, солиқ текшируви далолатномасида қатор ҳужжатларда имзолар сохталаштирилганлиги кўрсатилган. Бу фақат ушбу ҳужжатларни имзоламаганлигини баён этган гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Мазкур ҳолда гувоҳларнинг кўрсатмалари етарли эмас. Фақат хатшунослик экспертизаси имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин. Солиқчилар эса уни ўтказишмади. Бироқ бунда ҳужжатлардаги имзолар сохта, деб баёнот беришди.
Уларнинг ҳаракатлари устидан шикоят беринг. Инспекторларда ҳақиқий имзони сохтасидан фарқлаб олиш имконини берадиган билимлар йўқлигини кўрсатинг. Улар фақат имзонинг ҳақиқий эмаслигини тахмин қилишлари мумкин. Мазкур ҳолда сизга айб қўйиш учун инспекторларнинг биргина хулосалари етарли эмас.
Ушбу мавзуга доир батафсил тавсия:
Текширувларда солиқчиларнинг ҳуқуқбузарликларини қандай кузатиш мумкин.