Қандай қилиб норезидентдан УФдаги улушни сотиб олиш мумкин

preview

Ўзбекистон корхонасининг УФда чет эл фуқароси-норезидентдан улушни сотиб олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Харид қандай расмийлаштирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Харидор - жисмоний шахс, сотувчи - юридик шахс


- Норезидент бўлган юридик шахсларнинг резидент бўлган юридик шахсларнинг УФдаги (УКдаги) улуши (пайлар)ни реализиция қилишдан олинган даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади .

Ушбу улуш, акцияларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган акциялар мустасно), шунингдек СКнинг 351-моддаси 2-қисми 5-бандида кўрсатилган улушлар (пайлар) ва бошқа мол-мулкни сотиб олаётган резидент бўлган жисмоний шахс солиқ агенти деб эътироф этилади . Ушбу битим доирасида жисмоний шахсда қандайдир бошқа солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Солиқ агенти СКнинг 356-моддасида назарда тутилган тартибда солиқни ҳисоблаб чиқаради, ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади .

Бунинг учун солиқ агенти (ёки у томондан ваколат берилган шахс) сотиб олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунга (расмийлаштирилгунга) қадар:

1) резидент бўлган юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун даромадни аниқлаши;

Улушни реализация қилишдан олинган даромадлар улушни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади.

Улушни реализация қилувчи норезидент солиқ агентига мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт .

Улушни сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти томонидан солиқни ушлаб қолиш уни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади .

Биз бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз.

2) норезидент бўлган юридик шахснинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича белгиланган Ҳисоб-китобни тўлдириш Тартибига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китобини тўлдириш.

Ҳисоб-китобнинг титул варағидан юридик шахсларнинг шахсий кабинетида 103-код бўйича “Фойда солиғи ҳисоб-китоби (норезидентлар учун)” 103-код, 10306_2-коди бўйича “Мол-мулкни реализация қилишдан олинган, ЮШ фойда солиғи ҳисоб-китоби” электрон шаклда фойдаланиш мумкин.

Ушбу шакл уни ҳам норезидент ёки резидент бўлган жисмоний шахс, ҳам чет эллик юридик шахс томонидан тўлдирилишини назарда тутади.

Резидент бўлган жисмоний шахс мазкур шаклни тўлдира олиши учун, унга, албатта, унда улуши сотиб олинаётган юридик шахснинг солиқ тўловчининг кабинетига кириш имконияти бўлиши зарур. Ёки юридик шахс шаклни ишончнома асосида жисмоний шахс номидан тўлдириши мумкин.

Ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ҳисоб-китоблар билан бирга титул варағига бириктиринг.

Мазкур Ҳисоб-китобни улуши сотилаётган юридик шахс ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғоз шаклида  ҳам  тақдим этиш мумкин ;

3) солиқ суммасини солиқ базасидан келиб чиққан ҳолда 20% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш .

Шундан сўнг:

  • солиқ органи солиқ тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санадан эътиборан 1 иш куни ичида солиқ агентига ёки унинг ваколатли шахсига солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома беради. Маълумотнома олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи (расмийлаштирувчи) органга тақдим этиш зарур ;
  • олинадиган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи (расмийлаштирувчи) органлар солиқ органининг маълумотномаси тақдим этилган тақдирдагина буни амалга оширади .

Харидор - жисмоний шахс ва сотувчи - жисмоний шахс

Агар УФдаги улушни сотувчи норезидент бўлган жисмоний шахс бўлса, бу ҳолда ҳам жисмоний шахс-улушни сотиб олувчи солиқ агенти деб эътироф этилади .

СКнинг 356-моддасида назарда тутилган тартиб мазкур битимга ҳам татбиқ этилади. Бунда харидор чет эллик жисмоний шахснинг жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ, қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботи Шаклларига 4-иловага асосан мол-мулкни реализация қилишдан олинган чет эллик жисмоний шахснинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Ҳисоб-китобини тўлдиради.

Ҳисоб-китобни қандай тўлдириш Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ҳисоб-китобини тўлдириш Тартибида айтилган.

Қайд этиш жоизки, жисмоний шахснинг шахсий кабинетида ҳам, юридик шахснинг шахсий кабинетида ҳам ушбу шаклдан электрон шаклда фойдаланиш имкоиняти мавжуд эмас. Бинобарин, уни қоғоз шаклида тўлдириш ва норезидент бўлган юридик шахслар учун назарда тутилган изчилликда уни солиқ органига юбориш зарур.

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text171125_qanday_qilib_norezidentdan_ufdagi_ulushni_sotib_olish_mumkin