Ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш қандай тўғри расмийлаштирилади

preview

Ташкилотда “штат қисқартилиши” бўлади, ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатишга тўғри келади. Бундай вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни қандай қилиб тўғри тузиш мумкин? Бундай ҳужжатнинг бирхиллаштирилган шакли мавжудми?

Мазкур масала бўйича ўзининг амалий тавсиялари билан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА ўртоқлашди:

 

- Энг аввало эслатиб ўтамиз, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги туфайли ишдан бўшатишда иш берувчи камида 2 ой олдин бу ҳақда ходимни ёзма равишда огоҳлантириши шарт .

Қонунчилик меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг муайян шаклини назарда тутмайди, ҳар бир иш берувчи уни эркин тарзда расмийлаштиради. Бироқ у барибир ўзида муайян маълумотларни сақлаши керак:

  • ташкилот номи ва ҳужжатнинг тури.

Ташкилот номи таъсис ҳужжатларида ёзилгани каби аниқ ёзилади. Агар ташкилотда қисқартирилган номи мавжуд бўлса, одатда аввал тўлиқ номи, кейин эса қуйида ёки кейин (қавсда) - қисқартирилган номи кўрсатилади.

Ҳужжат тури хатлардан ташқари, барча хизмат ҳужжатларида ташкилот номидан кейин бош ҳарфлар билан кўрсатилади кўрсатилади. Мазкур ҳолда бу ОГОҲЛАНТИРИШ;

  • ҳужжатнинг реквизитлари: санаси ва рўйхат рақами;
  • адресатнинг маълумотлари, матнга сарлавҳа, матннинг ўзи ва имзо.

Огоҳлантириш - бу ташкилотда ишлайдиган ходим номига йўлланган ҳужжат. Шу боис унда ходим ишлайдиган таркибий тузилманинг номи, лавозими (касби, мутахассислиги) номи, фамилияси (жўналиш келишигида - Ивановга, Абдуллаевага ва ҳ.к.) ва ходимнинг инициаллари кўрсатилади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш матни қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:

  • меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асоси;
  • ишдан бўшатишнинг мўлжалланаётган санаси;
  • шартлар;
  • ходимга тақдим этиладиган кафолатлар ва компенсациялар.

Огоҳлантириш ташкилот раҳбари ёки меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқига эга бошқа мансабдор шахс томонидан имзоланади. “Имзо” реквизити таркибига қуйидагилар киради: огоҳлантиришни имзолаган шахснинг лавозими номи, унинг шахсий имзоси ва унинг ёйилмаси.

 

Эътибор беринг!
Огоҳланттиришни ходимга иш берувчининг топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи ҳар қандай шахс (масалан, кадрлар хизмати ходими) топшириши мумкин. Бироқ огоҳлантиришни ёки иш берувчи-юридик шахс номидан ҳаракат қилувчи раҳбарнинг ўзи ёхуд иш берувчи томонидан ходимларни қабул қилиш ва ишдан бўшатиш учун ваколат берилган шахс имзолаши керак.

 

Шундан сўнг ходимни огоҳлантиришнинг мазмуни билан таништиринг. Огоҳлантиришнинг иккинчи нусхасида (иш берувчида қолади) огоҳлантириш билан танишгани ёки олганлиги тўғрисида ёхуд иш берувчининг хоҳишига биноан корхонада юритилиши мумкин бўлган огоҳлантиришларни рўйхатдан ўтказиш махсус журналидаги муносабат белгиси ходим хабардор қилинганлигининг ёзма тасдиғи бўлиб хизмат қилади.


Агар ходим огоҳлантиришни олишни рад этса

Баъзан ходим огоҳлантиришни олишни ва иш берувчининг нусхасида ёки огоҳлантиришларни рўйхатдан ўтказиш журналида имзо қўйишни рад этади. Бу ҳолда 17.04.1998 йилдаги ОСПнинг 12-сон қарори 17-бандига амал қилиш лозим. Ушбу ҳужжатга асосан “огоҳлантиришда ходимнинг имзоси бўлмаган тақдирда ҳам иш берувчи ҳодимнинг белгиланган муддатда огоҳлантириш билан таништирилгани, лекин ходим имзо қўйишдан бош тортгани ҳақида ишонарли далиллар келтирса, суд ходимни ўз вақтида меҳнат шартномасининг бекор қилиниши бўйича огоҳлантирилган деб топиши мумкин”.

Шу боис имзодан бош тортган ҳолда иш берувчига гувоҳлар ҳозирлигида ходимга рад этиш сабабини ёзма баён этишни таклиф қилишни тавсия қиламиз. Бундай ёзма баён этиш ходим огоҳлантиришнинг мазмуни билан танишганлиги фактини тасдиқлайди. Агар ходим бундан ҳам бош тортса, иш берувчи гувоҳлар олдида махсус далолатнома тузиши ва унда қуйидагиларни акс эттириши лозим:

  • ходимни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш факти;
  • ходимнинг огоҳлантиришни имзолашдан бош тортиши;
  • бош тортиш сабаблари.

Ходим огоҳлантиришни олишни ёки ўз имзосини қўйишни рад этган тақдирда, 2 ойни ҳисоблаш ходим имзо қўйишни ёки огоҳлантиришни қабул қилишни рад этган кундан кейинги кундан бошланади.

Агар огоҳлантирилаётган ходим иш жойида бўлмаса (таътилда ёки “касаллик варақасида” бўлса), иш берувчи ёки уни огоҳлантириш билан танишиш учун чақириши ёхуд топширилганлиги тўғрисида хабарнома билан ҳужжатни почта орқали жўнатиши мумкин.

Эътибор беринг!

Сизга фойдали бўлиши мумкин:

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /ru/publish/doc/text171213_ishdan_bushatish_tugrisida_ogohlantirish_qanday_tugri_rasmiylashtiriladi