2021 йил 1 августдан нима ўзгаради

preview

1 августдан қонунчиликка навбатдаги ўзгартиришлар тўплами кучга киради. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.


Демак, 1 августдан бошлаб:

1. Ер участкалари ажратишнинг янги тартиби кучга киради, ҳокимликлар ер масалалари бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини йўқотади 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармон.

2. Ташқи савдо контрактларининг янги турлари киритилмоқда. 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ туфайли ТИФ иштирокчилари қуйидаги ҳуқуққа эга бўлишади:

  • хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам хом ашёни қайта ишлаш операцияларини амалга ошириш;
  • хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш;
  • томонлар келишувига кўра, ташқи савдо контрактлари ва тўлов инвойсларида валютани белгилаш (аввалроқ фақат хорижий валютани кўрсатиш мумкин бўлган).

3. Тендерлар натижалари очиқ эълон қилиниши туфайли давлат харидлари шаффофроқ бўлади 06.07.2021 йилдаги ПҚ-5177-сон қарор.

4. Туроператорлар фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисисиз фаолият кўрсата олишмайди. “Чиқиш туризми” йўналиши бўйича фаолият кўрсатувчи туроператорлар учун $15 минг эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиб қўйиш (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида) талаби жорий этилади 10.07.2020 йилдаги 433-сон ВМҚ.

5. Автомактабларда ўқиш учун ариза бериш тартиби ўзгаради. Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун барча зарур ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади. 04.05.2021 йилдаги 271-сон ВМҚ.

6. НТТга таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50%игача (бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50% миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда) қоплаб берилади.

Имтиёз 2024 йил 1 январга қадар амал қилади. Ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фаолият кўрсатувчи НТТга татбиқ қилинмайди.


Саида Ж
ОНИЗОҚОВА тайёрлади

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text171515_2021_yil_1_avgustdan_nima_uzgaradi