Полезное для бухгалтера в декабре:
Янги йилдан бизнесни рўйхатдан ўтказиш 5 карра арзон бўлади
Президентнинг 24.07.2021 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони тадбиркорларга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат божида тежаш имконини беради ва бу ҳаммаси эмас. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
ПФ-6269-сон Фармоннинг 1-иловасига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларига давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори камайтирилади:
№ |
Давлат хизмати номи |
Тўловнинг амалдаги миқдори |
Тўловнинг белгиланадиган миқдори |
1 |
Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш |
2 БҲМ |
1 БҲМ |
2 |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш |
10 БҲМ |
7 БҲМ |
3 |
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш |
10 БҲМ |
7 БҲМ |
4 |
Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш |
1,2 БҲМ |
1 БҲМ |
5 |
Ўзбекистонга таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш |
БҲМ 10%и |
БҲМ 5%и |
6 |
Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш |
1 БҲМ |
бепул |
7 |
Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш |
1 БҲМ |
БҲМ 20%и |
8 |
Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган герб бланкаси учун йиғим
|
5 АҚШ доллари |
бепул |
ПФ-6269-сон Фармоннинг 3-иловасига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ариза берувчилардан ҳужжатларнинг қуйидаги 16 та турини сўраб олишни тўхтатади. Улар мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими орқали буларни электрон шаклда оладилар:
1) тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари;
2) лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;
3) давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;
4) қимматли қоғозлар, улар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
5) кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар;
6) тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар;
7) олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;
8) жисмоний шахс ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;
9) жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;
10) "Ёшлар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
11) "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
12) молиявий ҳисоботлар нусхалари (ДСИга тақдим этилган);
13) ўзини-ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот;
14) жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаси;
15) ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги бўйича маълумотнома;
16) олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжат билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қатор бошқа муҳим ўзгартиришлар назарда тутилган. Батафсил - бу ерда.