Сизнинг контрагентларингиз орасида Давлат реестридан чиқариладиган ташкилотлар мавжудлигини текширинг

preview

Давлат хизматлари агентлигининг расмий сайтида давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган. Уларнинг барчаси 3 йилдан ортиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаяпти. Ушбу субъектларнинг таъсисчилари ва раҳбарларида ўз тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш имконияти ҳали ҳам мавжуд.


Ҳавола бўйича рўйхатдан фойдаланиш мумкин. У йиллар давомида (3 йилдан ортиқ) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган хўжалик юритувчи субъектларни соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш чора-тадбирлари доирасида тузилган.

Фаолиятини қайта тиклаш истагида бўлган хўжалик юритувчи субъектлар таъсисчилари ва раҳбарлари 2021 йил 20 августга қадар рўйхатдан ўтган ҳудудидаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари лозим.

Қўшимча ахборотдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетида - Давлат реестридан чиқарилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, шунингдек 1198 ҳамда (71) 202-32-82 телефон рақамлари орқали фойдаланиш мумкин.

Манба

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text171629_sizning_kontragentlaringiz_orasida_davlat_reestridan_chiqariladigan_tashkilotlar_mavjudligi_tekshiring