Пригодятся в январе материалы экспертов:
2026 йил бошига Солиқ қўмитаси сайтидаги ЭҲА операторлари рўйхати 27 та позициядан иборат. Ҳар бир операторнинг ўз тарифлари ва имтиёзли даврлари мавжуд. Баъзиларида мобил иловалар мавжуд бўлиб, бу қисман ҳужжатлар билан ишлашни осонлаштиради. Баъзилари нафақат ЭҲА, балки бизнес учун кенг қамровли кўп функцияли платформаларни ҳам таклиф этади (1UZ, Multibank, The mind, Hippo).
2026 йилда амалдаги электрон ҳужжат айланиш операторларидан қайси бири билан ва қандай шартларда ишлашингиз мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Керакли маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Биз шарҳга тор ихтисослашган операторларни (масалан, Paynet агентлари учун ЭҲА тизимлари, Invoice.uzasbo.uz – бюджет ташкилотлари учун), шунингдек, сайтлари мавжуд бўлмаган, ишламайдиган ёки кам маълумотли, call-марказлари эса жавоб бермайдиган операторларни киритмадик.
|
Т/р |
Оператор ва унинг расмий сайти |
Имтиёзли давр ёки бепул ЭҲФлар сони |
1 та ҳужжатни юбориш нархи |
Мобил илова |
|
1. |
Soliqservis |
Ойига 10 тагача бепул |
Тарифга қараб 300 сўмдан 500 сўмгача. |
Мавжуд |
|
2. |
Faktura.uz |
Йўқ |
Минимал тариф ойига 50.000 сўм (10 тагача кирувчи ва 10 тагача кирувчи) |
Мавжуд |
|
3. |
Didox |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжатлар бепул |
Тарифга қараб 350 сўмдан 800 сўмгача. |
Мавжуд |
|
4. |
E-docs |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжатлар бепул |
Тарифга қараб 190 сўмдан 750 сўмгача. |
Мавжуд |
|
5. |
1UZ Курьер |
Илк 150 та чиқувчи ҳужжат бепул |
Бепул даврдан кейин битта ҳужжатни жўнатганлик учун 300 сўм |
Йўқ |
|
6. |
Hujjat.uz |
Ойига 15 тагача чиқувчи ҳужжатлар бепул |
Тарифга қараб 400 сўмдан 600 сўмгача. |
Мавжуд |
|
7. |
E-invoice |
Йўқ |
Тарифга қараб 345 сўмдан 506 сўмгача. |
Йўқ |
|
8. |
The mind |
1 фойдаланувчи учун тарифда ҳар доим 50 та чиқувчи чеклов билан бепул. Бошқа тарифларда биринчи 14 кун бепул |
Битта ҳужжатни жўнатиш учун 300 сўм |
Йўқ |
|
9. |
Uzcardtrade |
Биринчи ой бепул |
Битта ҳужжатни жўнатиш учун 200 сўм |
Йўқ |
|
10. |
L-Factura |
Йўқ |
Тарифга қараб 199 сўмдан 249 сўмгача. |
Йўқ |
|
11. |
Миллий электрон хизматлар маркази |
Йўқ |
Тарифга қараб 320 сўмдан 600 сўмгача 1 та ҳужжатни жўнатганлик учун ҚҚС билан |
Йўқ |
|
12. |
Hippo |
Йўқ |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 412 сўм |
Йўқ |
|
13. |
Contracts |
Ойига 50 тагача чиқувчи ҳужжатлар бепул |
Тарифга қараб 500 сўмдан 600 сўмгача |
Йўқ |
|
14. |
ERA ЭДО |
Маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун бепул синов муддати ва бепул тариф мавжуд |
Бошқа компаниялар учун 1 та ҳужжатни жўнатиш учун 700 сўм |
Йўқ |
|
15. |
«UDOCS» ахборот тизими |
Йўқ |
Тарифга қараб бир ҳужжат учун 371 сўмдан |
Йўқ |
ЭҲА операторини танлашда қуйидагиларга эътибор беринг:
- тариф сиёсати. Шунга эътибор берингки, тариф қанча қиммат бўлса, катта ҳажмдаги ҳужжатлар айланмасида битта ҳужжатни жўнатиш шунча арзон бўлади. Шунингдек, қиммат тарифларга, одатда, операторлар қўшимча фойдали опцияларни киритадилар;
- интерфейснинг қулайлиги, шу жумладан – мобил иловада;
- ҳисобга олиш тизимлари билан мослиги (эҳтиёжларингизга қараб – 1C, SAP, ORACLE);
- тизимнинг қўшимча имкониятлари. Улар орасида қуйидагилар бўлиши мумкин: Excel’га транзакцияларни экспорт қилиш, корпоратив карталар мониторинги, архивга офлайн режимда кириш, ҳужжатларни босқичма-босқич тасдиқлаш, ташкилот тизимини шакллантириш, банклар ва Солиқ қўмитаси хизматлари билан интеграциялаш, битта ҳисобварақ бўйича фойдаланувчилар сони, қўллаб-қувватлаш хизмати ишининг тезкорлиги ва ҳ.к.
ЭҲА операторини танлашда яна бир йўналиш унинг машҳурлик даражаси бўлиши мумкин. Агар операторнинг мижозлари кўп бўлса, бу бежиз эмас!
Buxgalter.uz тавсия қилади
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади