Полезное для бухгалтера в декабре:
Туризм ва умумий овқатланиш учун янги имтиёзлар
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бу Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:
- айланмадан олинадиган солиқ;
- фойда солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ.
Шунингдек - барча солиқлар ва йиғимлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар бўлган даврда фоизларни ундирмасдан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи.
Norma.uz материаллари асосида