Солиқ органлари тадбиркорлар учун солиқ ҳисоботини тайёрлайдилар

preview

Бу Президентнинг 07.09.2021 йилдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Солиқ органлари тадбиркорлар учун ҳисоботни қандай тайёрлайдилар

2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти ДСБда ҳисобда турган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботлари солиқчилар томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади:

  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича – Кадастр агентлиги органлари маълумотлари асосида;
  • ҚҚС, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича – ЭҲФ, онлайн-НКТ маълумотлари ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида.

Солиқ органлари ҳисобот лойиҳасини солиқ тўловчилар учун белгиланган тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан камида 10 кун олдин солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборади.

Солиқ тўловчи уни олган кундан бошлаб 5 кун ичида уни тасдиқлаши ёки рад этиши, солиқ ҳисоботини қайта ишлаши ва ўрнатилган тартибда тақдим этиши керак бўлади.

2022 йил 1 августга қадар эксперимент натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилади:

  • экспериментни республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш;
  • солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботи шакллантириладиган солиқлар рўйхатини кенгайтириш.

 

Ҳисобварақ-фактуралар шаклларидаги ўзгартиришлар

2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчилар ҚҚС, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни ЭҲФда акс эттиришлари мумкин. Демак, йил якунига қадар ҳисобварақ-фактура шаклини яна ўзгартиришади.

 

Қандай санкциялар бекор қилинади

2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар учун молиявий санкциялар бекор қилинади:

  • камерал солиқ текшируви бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун.

2021 йил 1 ноябрга қадар қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритилади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text172605_soliq_organlari_tadbirkorlar_uchun_soliq_hisobotini_tayerlaydilar