Солиқ юки камайишидан ким ютади

preview

Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида айрим солиқ ставкаларини пасайтиришни таклиф қилди. Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб - ҚҚС ставкасини 15%дан 12%га пасайтириш. Бу истеъмолчилар ва умуман иқтисодиётга нима беради?

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: 

 

– ҚҚС ставкасининг 3%га пасайтирилишини, биринчи навбатда, бизнес ўзида сезади. Дастлабки баҳолашга кўра, бизнес ва аҳолида ҚҚС ставкасининг пасайтирилишидан кўриладиган наф 2023 йилда тахминан 11 трлн сўмни ташкил этади. Бунда иқтисодиётга умумий солиқ юки камайтирилади.

Нархларга келсак - уларнинг рақобат бозорларида пасайтирилиши эҳтимоли бор. Қолганларида компаниялар солиқ ставкаларининг пасайтирилишидан ютилган бутун нафни сотувчиларга бериши  эҳтимоли кам.

Солиқ юкининг камайтирилиши солиқ базасининг кенгайтирилиши, шу жумладан имтиёзларни тартибга солиш ва улардан солиқлар тўланмайдиган айланмаларни қамраб олиш ҳисобига солиқ юкининг камайтирилиши билан бирга кечади.

 

Президентнинг сайловолди дастурида инвестициявий чегирмалар ва амортизация ажратмаларини ҳам ошириш таклиф этилмоқда. Бундай чоранинг эҳтимолий оқибатлари қандай? Бу маҳсулот таннархини ва тегишинча, нархни оширмайдими?

- Ҳақиқатан, Президент томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда инвестициявий чегирмалар нормаси ва амортизация нормаларини ўртача 2 марта ошириш таклиф қилинмоқда. Бу асосий воситаларга инвестицияларни рағбатлантиради.

2022 йилдан бошлабоқ амортизация ажратмаларини кескин ошириш таклиф қилинмоқда. Асосий воситаларнинг айрим турлари бўйича - бир неча марта ошириш. Масалан, компьютерлар бўйича улар йилига 20%дан 40%га, куч машиналари ва ускуналар бўйича 8%дан 15%га, бинолар бўйича 3%дан 5%га, иншоотлар бўйича 5%дан 10%га оширилади. Бу фойда солиғи суммасини камайтирувчи ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг таннархига таъсир кўрсатмайдиган солиққа оид рағбатлантириш бўлади.

Бу, илгаригидек, амортизациянинг чекланган нормалари эмас. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш мақсадларида сиз корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган услубиятдан фойдаланасиз. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китоби учун сиз амортизацияни СКда белгиланган нормалар бўйича чегирасиз. Бунда солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобидан ажратилади.

Жумладан, агар сиз бино сотиб олган бўлсангиз, сиз дарҳол инвестициявий чегирма олишингиз мумкин. У ҳозир 5%ни ташкил этади, 10%га ошириш таклиф қилинди. Яъни  сиз дарҳол асосий восита қийматининг 10%ига солиқ фойдасини камайтиришингиз мумкин. Шунингдек сиз бино бўйича амортизацияни бугунгидек йилига 3% эмас, балки 5% ҳисоблашингиз мумкин. Оширилган инвестициявий чегирма ва кўпайтирилган амортизация нормалари солиқ базасини ва тегишинча, фойда солиғини ўзини камайтиради. Таннархда бу ҳеч қандай тарзда ифодаланмайди. Унинг ҳисоб-китобида ҳисоб сиёсатида белгиланган амортизация усулларидан фойдаланилади, улар бўйича, айтайлик, амортизация нормаси 2%ни ташкил этади.

Бу макродаражада нима беради? 2020 йилда амортизация ҳисоблаш 25 трлн сўмни ташкил этди. Амортизация нормалари оширилгандан кейин, солиқ солиш мақсадларида, ушбу сумма тахминан 40%га ошади. Яъни фойда бўйича солиқ базасидан бир йилда қарийб 10 трлн сўм қўшимча равишда чегирилади. Қўшимча равишда - инвестициявий чегирмаларнинг оширилиши 500 млрд сўмгача  беради. Бу тадбиркорлик субъектлари тасарруфида қўшимча 1,5 трлн сўмни қолдириш имконини беради, бу инвестицияларнинг қайтарилишини жадаллаштиради.

Шу тариқа, бу вазиятда таннарх ошиши мумкин, деган хавотир, ўринсиз. Солиқ кодекси бухгалтерия ҳисоби эмас, балки солиқ ҳисоби мақсадларида амортизация нормаларини белгилайди. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун амортизация СК нормалари асосида белгиланади, бухгалтерия ҳисоби учун эса - асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда. Шу боис солиқ ҳисоби учун амортизация нормаларининг оширилиши таннархда ҳеч қандай тарзда ифодаланмайди.

Яна бир бор таъкидлашни истайман: амортизация нормаларини ошириш - бу давлат ва бизнес манфаатларида инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган солиқ сиёсатининг чораси. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботга келсак - улар энг аввало мулкдорлар ва инвесторларга зарур ҳамда умумэътироф этилган ҳисоб ва ҳисобот тамойилларига мувофиқ активларнинг реал қийматининг акс этирилишини таъминлаши керак.

 

 Нима учун давлат бундай катта бюджет йўқотишларига бормоқда? Бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ифодаланмайдими?

–  Ҳақиқатан, таклиф этилаётган ўзгартиришлар бизнеснинг тасарруфида қўшимча равишда катта маблағларни қолдиради. Фойда солиғи бўйича, такрорлайман, бу 1,5 трлн сўмдан ортиқ, ҚҚС бўйича - ставка 15%дан 12%га пасайтирилган тақдирда - тахминан 11 трлн сўм. Мол-мулк солиғи ставкасининг пасайтирилиши корхоналарга қарийб 500 млрд сўмни тежаш имконини беради.

Амортизация ва инвестициявий чегирма нормаларини ошириш бўйича таклиф этилаётган чоралар тадбиркорлик субъектларига, айниқса - асосий фондларга инвестиция киритадиган корхоналарга инвестицияларни жадаллаштирилган тарзда қоплаш учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

 Ижтимоий муаммоларни молиялаштиришга келсак, сайловолди дастурига мувофиқ у фақат оширилади. Шу боис Молия вазирлиги ва ДСҚга  нафақат олинмай қолган даромадларни қоплаш, балки давлат бюджетининг даромад қисмини кўпайтириш вазифаси юклатилди. Бунга фақат замонавий АКТдан фойдаланиш асосида солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш эвазига эришиш мумкин. Биз солиқ имтиёзларини мақбуллаштириш, солиқ базасини кенгайтириш, бизнесни “соя”дан чиқаришни давом эттирамиз.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text172759_soliq_yuki_kamayishidan_kim_yutadi