ТМР ҳаракатланиши ҳисоб-китоби ДСҚ тизими орқали олиб борилади

preview

Товар- моддий ресурслар ҳаракатланишини  ҳисоб-китобини  «E-aktiv» тизимида акс эттириш апробациясида 31 ташкилот иштирок этмоқда. 2022 йилнинг 1 январидан барча ҚҚС тўловчилар ва УФда (УК) 50% ва ундан ортиқ  давлат улушига эга  корхоналар ундан фойдаланишлари шарт. Келгусида эса эҳтимол қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам бунда иштирок этишлари мумкиндир.

 

Мазкур тизим:

a) тадбиркорлик субъектларига:

  • онлайн режимда, омбордаги маҳсулотлар ҳисоб-китобини юритиш, унинг кирими ва қолдиғини назорат қилиш;
  • битта ёки бир нечта электрон омборлар барпо этиш ҳамда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисобини юритиш.

б) назорат қилувчи органларга, жумладан, ДСҚ:

  • кирим қилинмаган товарларни сотиш ҳолатларини бартараф этиш;
  • товарлар реализациясини назорат қилиш, шу орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш имконини беради.

 

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва УФда (УК) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган  юридик шахслар  «E-aktiv» тизимида қуйидагиларни акс эттиришлари шарт

  • ҳисобга қўйиш (харид қилиш, қуриш), йўлга қўйиш, қайта баҳолаш ва АВ объектлари, номоддий активларни ва ТМРни бошқариш, шунингдек, устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операциялар;
  • ўз қийматини йўқотиши (яроқсизлиги, сақлаш муддатининг ўтиши, жисмоний ва маънавий эскириши, етишмовчилиги, йўқотилиши, зарар кўриши) туфайли хўжалик фаолияти жараёнида ТМРни ҳисобдан чиқариш – 3 иш куни мобайнида.

Мазкур тизимнинг иш натижаларига кўра, 2022 йилда у барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этиладими ёки йўқлиги юзасидан қарори қабул қилинади.

Манбага қаранг.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text173286_tmr_harakatlanishi_hisob-kitobi_dsq_tizimi_orqali_olib_boriladi